Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилганлиги тўғрисида

0
48

«Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамияти
акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилганлиги тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА

Жорий йилнинг  14 июн  куни «Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамиятида навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

  1. Жамиятнинг 2018 йил молиявий-хўжалик йили якунлари, стратегия ва бизнес-режасининг бажарилиши тўғрисида жамият бош директорининг ҳисоботини тасдиқлаш.
  2. Жамият Кузатув кенгашининг 2018 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  3. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича йиллик балансини, молиявий натижалар тўғрисидаги йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. «Пахтасаноат илмий маркази» AЖ нинг 2018 йилдаги фаолияти бўйича ташқи аудиторлик текшируви хулосаси ва ҳисоботини тасдиқлаш.
  6. Жамият томонидан 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш.
  7. Жамиятнинг 2019 йил учун ишлаб чиқилган бизнес–режасини тасдиқлаш.
  8. Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.
  9. Жамият ижроия органининг раҳбарини яъни бош директори меҳнат шартномасини 1 йилга узайтириш
  10. Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.
  11. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  12. Жамиятнинг аффилланган шахслар билан тузиладиган битимларини тасдиқлаш
  13. «Пахтасаноат илмий маркази» AЖ Кузатув кенгаши янги таркибини сайлаш.
  14. «Пахтасаноат илмий маркази» AЖ тафтиш комиссияси янги таркибини сайлаш.
  15. Хайъат кенгашини ташкил этиш

«Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамияти акциядорлари умумий йиғилиши Кун тартибига киритилган барча масалалар кўриб чиқилиб, «Пахтасаноат илмий маркази» AЖ акциядорлари умумий йиғилиши қарори қабул қилинди.

previous arrow
next arrow
ArrowArrow
Slider
0

Publication author

offline 5 days

admin

0
Comments: 0Publics: 913Registration: 14-08-2014