Жондор тажриба-экспериментал корхонасида семинар

0
150

“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти  2019 йилнинг 20 февраль куни Бухоро вилоятининг Жондор пахта тозалаш тажриба-экспериментал корхонасида навбатдаги семинарни ўтказди.  
Семинарда Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё  вилоятларидаги пахта тозалаш корхоналарининг бош мухандислари, техник назорат бўлимлари бошлиқлари, бош энергетиклари иштирок этдилар.

Семинарни “Бухоро минтақавий пахта терминали” МЧЖ раиси Н.Икрамов кириш сўзи билан очди.

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ Бош директори Т.М.Қулиев илмий Марказда 2018 йилда бажарилган илмий тадқиқот ишлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3559-сон қарорига асосан “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг тажриба-экспериментал пахта тозалаш корхоналарида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари самаралари тўғрисида маъруза қилди.

Семинарда “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ Бош директорининг илмий ишланмаларни татбиқ этиш бўйича ўринбосари И.Т.Қулматов сўзга чиқиб, илмий марказда яратилаётган янги илмий ишланмалар ва уларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш самаралари тўғрисида ахборот берди.

Татбирда  “2018 йилда ишлаб чиқаришга жорий қилинган 8ДП-90 русумли аррали жин ва юқори самарадорликка эга бўлган икки барабанли 5ВП русумли тола тозалагични ишлаб чиқаришдаги натижалари тўғрисида” мавзусида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бош илмий ходими Р.Ш.Сулаймонов маъруза қилди.


“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ етакчи илмий ходими Д.У.Мадрахимов “Тизим корхоналаридаги синовдан ўтказилаётган мустаҳкамлиги юқори бўлган жин ва линтер арраларини техник характеристикалари ва вақтинча ишлатиш регламентини белгилаш” мавзусида тақдимот ўтказди.

“Пахтани қабул қилишда сифатини аниқлаш учун замонавий ўлчов воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” мавзуси бўйича “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ стандартлаштириш ва метрология бўлими етакчи илмий ходими У.Каримов маъруза қилди.

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бош мутахассиси Б.Иргашев “Ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий автоматлаштирилган тизимлар лойиҳасини тадбиқ этиш” мавзуси бўйича тақдимот ўтказди.

Семинар давомида иштирокчилар илмий Марказнинг Жондор пахта тозалаш корхонасининг ишлаб чиқариш технологияларига жорий этилган янги самарадор илмий ишланмалар билан танишдилар.

0

Publication author

offline 14 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 878Registration: 14-08-2014