Илмий марказда йиғилиш

0
450

2019 йилнинг 2 июль куни “Пахтасаноат илмий маркази”да йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни илмий Марказнинг Бош директори Т.М.Қулиев олиб борди.

Кун тартибидаги 1-масала -“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлйк жамияти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ- 3559 сонли Қарорининг ижроси ҳақида” илмий котиб М.Мўминов ахборот берди.

Ушбу масала юзасидан Бош директорнинг илм бўйича маслаҳатчиси Э.Т.Мақсудов, бўлим ва лаборатория бошлиқлари А.Ахмедов, Р.Джамалов, Э.Қулбоев, Б.Иргашев, Р.Сулаймоновлар ва бошкалар сўзга чиқиб, мухокама қилинаётган масала юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Илмий Марказ Бош директори Т.М.Қулиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу Қарорида белгиланган вазифалар бўйича бугунга қадар якунига етказилмаган айрим ишларни тезкорлик билан ҳал қилиш муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Бунинг учун барча шароитлар, маблағлар етарли даражада таъминланишини, ишлаб чиқарилаётган ишланмаларни пировард натижада ишлаб чиқаришга самарали жорий қилиш асосий мақсад бўлишлигини айтиб ўтди.

Илмий Марказ бўлинмаларининг бошлиқларига Қарорни иловасидаги 17,18 бандларида белгиланган ишларни ўрнатилган тартибда якунига етказиб, шунингдек бошқа бандлардаги топшириқларни бажарилишини танқидий ўрганиб, уларнинг натижалари бўйича навбатдаги илмий Кенгаш йиғилишида ахборот берилиши белгиланди.

Кун тартибидаги 2-масала юзасидан илмий Марказнинг Бош директори Т.М.Қулиев сўзга чиқиб, ходимларнинг хоналарида ва лабораториялардаги анжомлар ва ашёлардан тартибли фойдаланишлари, уларни тоза ва озода сақлашлари лозимлиги тўғрисида сўз юритди. Ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилмаган ходимларга келгусида интизомий чора қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Кун тартибидаги 3-масала бўйича йиғилиш раиси Т.М.Қулиев сўзга чиқди ва Илмий марказ жамоа лабораториясини тартибга солиш ва ишчи холатга келтириш бўйича бажариладиган ишлар ҳақида кўрсатмалар берди.

Ушбу масала бўйича йиғилишда илмий Марказнинг тажриба- экспериментал цехидаги стендлар ва синов асбоб-ускуналарида илмий ишланмаларни синовдан ўтказиш ишларини такомиллаштириш ва шу мақсадда уларни таъмирлаб, созланиши билан илмий тажрибаларни бевосита цехда ўтказилишини ташкил қилиш масалалари мухокама қилиниб, лаборатория ва бўлимларга тегишли чора тадбирлар белгиланди.

Т.М.Қулиев илмий марказ таркибидаги бакалавр даражасига эга бўлган 11 та ходимга бу йил магиструтурага кириш кераклиги, илмий марказ ходимининг энг кичик даражаси магистр бўлиши ва илмий ишлар билан шуғулланишга малака кўникмага эга бўлиши, чет тилини яхши билишлари лозимлиги тўғрисида гапирди. Шу билан бир қаторда илмий марказда 18 та ёши катта, кўп йиллик тажрибага эга бўлган илмий ходимлар бугунги кунда камида иккитадан ёш илмий ходимларни ўзига бириктириб, “устоз-шогирд” тизимини йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқ эканлигини айтиб ўтди.

0

Publication author

offline 5 days

admin

0
Comments: 0Publics: 957Registration: 14-08-2014