Илмий марказда йиғилиш

0
44

2019 йилнинг 18 ноябр куни “Пахтасаноат илмий маркази”да  йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни илмий Марказнинг Бош директори Т.М.Қулиев олиб борди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан илмий Марказнинг Бош директори Т.М.Қулиев маъруза қилиб, 1991 йилда қабул қилинган давлатимиз байроғининг моҳияти, унинг мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётида муҳим ўрин тутиши, мустақиллигимизни мустаҳкамлашда, олиб борилаётган ислоҳотларни самарали амалга оширишда, жамиятимиз аъзоларининг онгини, маънавиятини оширишдаги аҳамияти тўғрисида сўз юритди ва жамоа аъзоларини ушбу тарихий кун билан табриклади.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича Бош директорнинг илмий маслаҳатчиси Э.Т.Мақсудов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-3559 Қарорининг 3-иловасидаги тадбирий чораларни бажарилиши бўйича илмий Марказнинг бўлим ва лабораторияларида олиб борилаётган ишлар тахлили тўғрисида ахборот берди.

Йиғилишда ушбу Қарорда белгиланган вазифаларни бажарилиши бўйича ҳар бир бўлим ва лаборатория раҳбарларининг ахборотлари эшитилиб, атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилиш кун тартибидаги учинчи масала юзасидан илмий Марказнинг Бош директори Т.М.Қулиев охирги пайтларда пахта мавсумини ташкил этиш ҳамда  жойларда ишланмаларни жорий этиш билан боғлиқ масалалар бўйича хизмат сафарларига чиқишлари сабабли,  шунингдек бўлинмалар раҳбарларининг қўл остидаги ходимларининг меҳнат интизомларига риоя қилишлари устидан назоратни сусайтирганликлари айрим ҳолларда белгиланган ички меҳнат тартиб қоидаларини бузилишга олиб келаётгани тўғрисида сўз юритди.

Бўлим ва лаборатория раҳбарларининг ўз ходимларининг меҳнат интизомига риоя қилиш бўйича маъсулиятларини кучайтириш, уларни иш давомида меҳнатга қўшган ҳиссаларига қараб рағбатлантириш, ишга келиб-кетиш ҳисобини олиб боришга аҳамият кучайтиришлари лозимлигини таъкидлаб ўтди. Ходимларни иш натижаларига кўра рағбатлантириш бўйича илмий Марказда комиссия тузилиб, уларнинг таклифлари бўйича мукофотлаш ҳақидаги таклифларни кўриб чиқиш тартиби ўрнатилишини айтиб ўтди.

Йиғилиш сўнгида кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 968Registration: 14-08-2014
SHARE
Previous articleЭълон
Next articleЭЪЛОН