Илмий Марказда хашар

0
102

Ўзбекистон давлат мустақиллиги байрами олдидан юртимизда 17-18 август кунлари ўтказилаётган умумхалқ хайрия хашарида «Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамиятининг барча илмий ходимлари, мутахассислари, техник хизмат ишчилари фаол иштирок этдилар.

Хашарда илмий Марказнинг ҳудудида, барча ишлаб чиқариш майдонларида ободончилик, таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Гулзорлар, дарахтзорлар ораси хазонлардан, ўтлардан тозаланди, суғориш лотоклари тартибга келтирилди.

Илмий марказ ҳудуди чиқиндилардан тозаланди, 100 дан ортиқ дарахтлар оқланди. Гулзорларга 600 дан ортиқ гуллар ўтқазилди.
Экспериментал-тажриба цехида таъмирлаш ишлари билан бир қаторда мавжуд тажриба стендлари, қурилмалар тартибга солинди.

Ободончилик ишлари «Рим устахонаси» ШК ва «Ижод-ИТМ» МЧЖ ҳудудларида ҳам олиб борилди.

0

Publication author

offline 16 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 942Registration: 14-08-2014