Илмий Марказда ўқув семинар

0
107

“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти  ҳамда Германиянинг Textechno компанияси билан ҳамкорликда Марказ илмий ходимлар иштирокида “Янги замонавий пахта толасининг сифат кўрсаткичларини ўлчаш тизимидан фойдаланиш” мавзусида ўқув семинар бўлиб ўтди.

Textechno компанияси мутахассиси Кунглер Гунтрам ўқув семинар давомида замонавий пахта толасининг сифат кўрсаткичларини ўлчаш тизимлари ва ундан самарали фойдаланиш тўғрисида назарий ва амалий кўникмаларни бериб ўтди.

Ўқув семинарда илмий Марказнинг ёш илмий ходимлари иштирок этишди ва замонавий технологиядан самарали фойдаланиш бўйича янгиликларга эга бўлдилар.

  Илмий марказда Textechno компаниясининг ушбу ўлчаш тизимларини қуйидаги йўналишларда қўллаш режалаштирилган:

– янги селекция навларини сифат кўрсаткичларини ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш, ҳамда янги техника ва техналогияларни яратишда тола сифатини инобатга олган ҳолда илмий тадқиқотлар ўтказиш;

– пахта толаси нави ва синфини Ўзбекистон давлат стандарти бўйича аниқлашни автоматлаштириш.

– (HVI) тизими нав ва синфини фақат халқаро (Америка) классификацияси бўйича аниқлайди. Ўзбек классификацияси бўйича нав ва синфи органалиптик усулда баҳоланади);

– пахта толаси сифати бўйича келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда арбитраж усул сифатида сифат кўрсаткичларини ўлчашлар ўтказиш;

-пахта тозалаш корхоналари ва тўқимачилик саноати ҳамда илмий – текшириш корхоналари буюртмалари асосида тола сифатини аниқлаш бўйича ўлчовлар ўтказиш.

Ушбу ускуна ўлчов натижаларининг юқори аниқлиги билан фарқланади.

 

0

Publication author

offline 4 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1012Registration: 14-08-2014