Илмий марказда ҳашар

0
35

Наврўз айёми олдидан 14-15 март кунларига белгиланган “Обод юрт“ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари акцияси барча жойларда бўлгани каби «Пахтасаноат илмий маркази» АЖда ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Ҳашар давомида Илмий марказ ва «Рим устахонаси» ШК ходимлари ҳудудни ободонлаштириш, ҳудудларни ва ирригация лотокларини тозалаш ишларини давом эттирдилар. Тажриба-экспериментал цехлар ичидан ва қурилиш майдончаларидан ахлатлар олиб чиқарилди.

Илмий Марказ худудини кўкаламзорлаштириш мақсадида турли ҳил гул ва дарахт кўчатлари ўтказилди.

Тажриба-экспериментал цехидаги бир қатор асбоб-ускуналар ва дастгоҳлар тартибга келтирилди. Ободончилик ишлари Илмий марказнинг автогаражи ҳудудида ҳам олиб борилди.

Шу куни ҳашари ишлари давомида «Рим устахонаси» ШК ишчи ходимлари хам ҳудудларида ҳам давом эттирилди.

0

Publication author

offline 2 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1023Registration: 14-08-2014