Ингичка толали пахта етиштириш учун жанубий воҳалар танланди

0
279
Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ингичка толали пахта етиштиришни самарали ташкил қилиш, янги навларни кўпайтириш ва рағбатлантириш механизмини жорий этиш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2020 йил ҳосилидан бошлаб Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро ва Навоий вилоятларида ингичка толали ғўза навларини жойлаштириш ва етиштириш кенг йўлга қўйилади. Мамлакатимизнинг жанубий воҳалари иқлим шароити айни шу нав учун жуда мос.
Жумладан, қарорда Қашқадарёда 6500, Бухоро вилоятида 5000, Навоийда 1000 гектар майдонда ингичка толалали ғўза навлари жойлаштириш ва кенг ишлаб чиқариш синовини олиб бориш кўзда тутилган. Агар натижа ижобий бўлса, пахта ҳосилини қайта ишлаш учун замонавий технологиялар билан жиҳозланган қайта ишлаш корхоналари ҳам ташкил этилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ингичка толали пахта навлари экстремал об-ҳаво шароити, сувсизлик, гармсел ва зараркунда ҳашаротларга чидамлилиги билан ажралиб туради. Қолаверса, эртапишарлиги билан миришкорларга маъқул. Толасининг узунлиги, пишиқлиги, текстилбоплиги эса жаҳон бозорида харидоргирлигини янада оширмоқда. Энг муҳими, бошқа навларга нисбатан иқтисодий самарадорлиги 60 фоиз юқори.
Манба: Uza.uz
0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1053Registration: 14-08-2014