Иш унумдорлиги юқори бўлган махаллийлаштирилган замонавий аррали жин ишлаб чиқаришга жорий этилмоқда

0
114

Бугунги кунда пахта тозалаш корхоналарида асосан 4ДП-130 ва 5ДП-130 русумли аррали жинлар ишлатилади. Ушбу жинлар кам иш унумдорлиги ва тозалаш самарадорлиги, кўп электр энергия сарфлашидек камчиликларга эга. Жинлар конструкциясининг мураккаблигидан уларни ишлатилишдаги мустаҳкамлиги 60-70 % нигина ташкил этади.

Корхонанинг ишлаб чиқарилиш қувватини ошириш, энергия харажатларни тежаш, материал ва ишчи ресурслардан оқилона фойдаланиш, қўл ва машина ёрдамида терилаётган пахталарни жинлашда аррали жинларнинг иш унумдорлигини ва тозалаш самарадорлигини ошириш, жинларда автоматик бошқарув тизимни йўлга қўйиш мақсадида “ Пахтасаноат илмий маркази” АЖ томонидан илмий асосланган махаллийлаштирилган замонавий экспортбоп ресурстежамкор юқори иш унумдорлиги ва тозалаш самарадорлигига эга бўлган 90 аррали 8ДП-90 русумли аррали жин ишлаб чиқарилди ва Сирдарё вилоятининг “Бахт пахта тозалаш” корхонасига тадбиқ этилди.

Аррали жин конструкциясига асосан автоматлаштирилган бошқарув тизим, толани самарали тозалайдиган такомиллаштирилган колосникли панжара ва спирал типдаги ҳаво камерага эга бўлганлиги учун  юқори ва паст навли пахтани жинлашда  ҳаво  сарфини  1,3 мартага

тежаш билан, жиннинг иш унумдорлигини 25,4 % ва 16,8 % га, тозалаш самарадорлигини 25-32 % га ортишига эришилди. “Бахт пахта тозалаш” корхонасида 2018 йилнинг сентябр ойидан ишга туширилган жинлар технологик тизимидаги 3 дона 8ДП-90 русумли аррали жинларнинг самарали ишлаши ўрганган ҳолда ушбу жинлар мутассаддил ташкилотлар аро комииссиядан ўтказилди ва ишлаб чиқаришга кенг жорий этишга тавсия берилди.

0

Publication author

offline 3 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 863Registration: 14-08-2014