Малака ошириш марказининг 2019 йилда амалга ошириладиган ишлари

0
137

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 феврал “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3559 сонли қарорининг тегишли ўқув курслари ва семинарларни ташкил этиш орқали кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш талабларидан келиб чиқиб, Пахтасаноат тизимидаги рахбар ва мутахасис ходимларни малакасини доимий равишда ошириб бориш орқали тизим олдига қўйилган вазифаларнинг сифатли ва самарали бажарилишини таъминлашга эришиш мақсадида қуйидаги чоралар амалга оширилмоқда;

   – Тизим корхоналарида хизмат қилаётган рахбар ва мутахассис ходимларни тизимда амалга оширилаётган ишлар, янгиликлар, пахта хом-ашёсини қайта ишлашда қатнашаётган технологияларни такомиллаштирилиши натижасида пахтадан кўп миқдорда ва юқори сифатли махсулотлар ишлаб чиқариш, хом-ашё ресурсларидан фойдаланиш билан юқори меҳнат ва техника унумдорлигига эришиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган ютуқлар билан таништириб борилмоқда.

   – “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ қошидаги Малака ошириш маркази “Ўзпахтасаноат” АЖ  рахбарияти билан келишилган ва  “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ рахбарияти томонидан тасдиқланган  2019  йил учун ўқув режаси бўйича пахтасаноат тизимида ишлаб келаётган ўрта бўғиндаги рахбар ҳамда мутахассисларни  касбий кўникмалари ва малакаларини ошириш  борасида  қуйидаги мутахасисликлар бўйича ўқиш курслари ташкиллаштирилди:

1. “Ўзпахтасаноат” АЖ  таркибидаги “Минтақавий пахта терминали” МЧЖлар ва пахта тозалаш корхоналари ходимларни бошқариш хизмати бошлиқлари;

   Жами бўлиб 2019 йил январ-феврал ойида 93 нафар ходимни малакаси оширилди.

   Машғулотларга “Ўзпахтасаноат” АЖ бўлим бошлиқлари ва бош мутахассислари, “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ лаборатория мудирлари, бўлим бошлиқлари ва етакчи мутахассислари, шунингдек Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги бошқарма бошлиқлари, Тошкент Тўқимачилик ва Енгил Саноат Технологияси Институти, бошқа ташкилот ва Вазирликлардан,  олийгох ҳамда муассасалар профессор-ўқитувчилари, кўп йиллик тажрибага ва илмий салоҳиятга эга бўлган юқори малакали мутахассислар жалб қилинган ҳолда амалий ва назарий дарслар юқори савияда  ўтказилмоқда.

   Малака ошириш марказида “Пахта толаси сифатини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” йўналиши бўйича ҳам кадр тайёрлаш ва малакасини ошириш йўлга қўйилган бўлиб ушбу йўналиш бўйича 12 нафар мутахассис малакаси оширилди.

0

Publication author

offline 14 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 878Registration: 14-08-2014