Масофавий онлайн дарслар хамда жойларда малака ошириш ўқув курслари бошланди

0
75

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ мутахассис ходимлари  иштирокида 4 cентябр куни “Пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперация таркибидаги пахта тозалаш корхоналари ходимлари” учун пахта хосилини қабул қилиш ва сақлаш хамда лаборатория тахлиллари бўйича масофавий онлайн дарслар Республикамизнинг барча Пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперация таркибидаги пахта тозалаш корхоналарига масофавий таълим дарслари ўтилди.

Шунингдек жорий йилнинг 7-8 сентябр кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ мутахассис ходимлари  иштирокида “Пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперация таркибидаги пахта тозалаш корхоналари тайёрлов, маскан лаборатория мудирлари, 1-2-3 зона товаршунослари ва лаборантлари малакасини ошириш” бўйича ўқув курси бўлиб ўтди.

Ўқув курсда вилоят пахта тўқимачилик кластерлари ва кооперация таркибидаги пахта  тозалаш корхоналари тайёрлов, маскан лаборатория мудирлари, 1-2-3 зона товаршунослари ва лаборантлари иштирок этишди.

Ўқув курс давомида, корхоналарда хизмат қилаётган мутахассис ходимларни тизимда амалга оширилаётган ишлар, янгиликлар, пахта хом-ашёсини қайта ишлашда ўрнатилган технологияларни такомиллаштирилиши натижасида пахтадан кўп миқдорда ва юқори сифатли махсулотлар ишлаб чиқариш, хом-ашё ресурсларидан унумли фойдаланиш натижасида юқори меҳнат ва техника унумдорлигига эришиш, сохада амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган ютуқлар билан таништириб борилади. Ўқув курси якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

0

Publication author

offline 4 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1056Registration: 14-08-2014