Патент-лицензиялаш соҳасига оид янги ахборотлар

0
200

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ олимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига  Пахтани тозалаш ва қуритиш қурилмаси” талабномасига 2019 йил июнь ойида патент берилди. Ушбу ихтиро пахта тозалаш саноатида қўлланилади. Қурилма фаол аралаштириб ва титиб туриш йўли билан чигитли пахтани қуритишни жадаллаштиради.

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖда ишлаб чиқилган пахта тозалаш саноатида қўлланиладиган “Пахта таъминлагичи-титгичи” ихтиросига Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига томонидан жорий йилнинг июнь ойида патент берилди. Ихтиродан кўзланган мақсад таъминлагичнинг титиш самарасини ва титилган чигитли пахтани аррали тозалагичга бир текисда узатилишини таъминлашдир.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимлари тўқимачилик саноати фойдаланиладиган “Пахта толасини намлаш ускунаси” ихтиросига Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига томонидан патент олдилар. Ихтиронинг вазифаси ускунанинг тозалаш самарасини ошириш, унинг миқдорини ва технологик жараёндаги энергия сиғимини пасайтиришдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига томонидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимларининг тўқимачилик саноати  фойдаланиладиган “Чигитли пахта тозалаш агрегати” ихтиросига патент берилди. Янгилик ускунанинг тозалаш самарасини оширади, унинг миқдорини ва технологик жараёндаги энергия сиғимини пасайтиришг

“Чигитли пахта сепаратори” ихтироси учун Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти мутаҳассислари Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига томонидан   патент олдилар. Сепаратордан пахтани қайта ишлаш саноатида фойдаланилади. Унинг  вазифаси чиқарилаётган маҳсулотнинг табиий хусусиятларини максимал даражада сеператордан фойдаланиб сақлашдан иборот..

Пахта тозалаш саноатида фойдаланиладиган  “Жиннинг аррали цилиндри» ихтироси талабномаси Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти мутаҳассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига топширилди. Янгиликдан кутилаётган мақсад аррали жин цилиндрининг ишлаш ишончлилиги ва унумдорлигини оширишдир.

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 955Registration: 14-08-2014