Пахтаободда пахта очилди

0
23

Пахтаободда пахта очилди Андижон вилояти Пахтаобод тумани Янги турмуш массивидаги «Олтин замин жилоси» фермер хўжалиги далаларида пахта очилди.

Хўжалик аъзолари жорий йилда 116 гектар майдонда деҳқончилик қилмоқда. Далага ғўзанинг «Ан-36» нави экилган бўлиб, шундан 16 гектар майдонга чигит плёнка остига қадалган эди.
Ғўза парвариши билан боғлиқ барча агротехник тадбирлар ўз вақтида, сифатли олиб борилгани, қолаверса, самарали меҳнат натижасида пахта барвақт очила бошлади. 46 гектар майдонда парваришланаётган ғўзадан пахтакорлар юқори ҳосил кутмоқда.

photo_2020-07-20_21-32-15.jpg

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1045Registration: 14-08-2014