“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ Малака ошириш марказининг 2018 йилги фаолияти тўғрисида маълумот

0
182

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларидан келиб чиқиб, Пахтасаноат тизимидаги рахбар ва мутахасис ходимларни малакасини доимий равишда ошириб бориш орқали тизим олдига қўйилган вазифаларнинг сифатли ва самарали бажарилишини таъминлашга эришиш мақсадида.

Тизим корхоналарида хизмат қилаётган рахбар ва мутахассис ходимларни тизимда амалга оширилаётган ишлар, янгиликлар, пахта хом-ашёсини қайта ишлашда қатнашаётган технологияларни такомиллаштирилиши натижасида пахтадан кўп миқдорда ва юқори сифатли махсулотлар ишлаб чиқариш, хом-ашё ресурсларидан фойдаланиш билан юқори меҳнат ва техника унумдорлигига эришиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган ютуқлар билан таништириб борилади.

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ қошидаги Малака ошириш маркази “Ўзпахтасаноат” АЖ  рахбарияти билан келишилган ва  “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ рахбарияти томонидан тасдиқланган  2018  йил учун ўқув режасини  бажарилишини таъминлаш бўйича пахтасаноат тизимида ишлаб келаётган ўрта бўғиндаги рахбар ҳамда мутахассисларни  касбий кўникмаларини ва малакасини ошириш  борасида  қуйидаги мутахасисликлар бўйича ўқиш курслари ташкиллаштирилди:

  1. “Ўзпахтасаноат” АЖ таркибидаги “Минтақавий пахта терминали” МЧЖлар ва пахта тозалаш корхоналари бош мухандислари;
  2. “Ўзпахтасаноат” АЖ таркибидаги “Минтақавий пахта терминали” МЧЖлар ва пахта тозалаш корхоналари пахта хом ашёсини тайёрлаш ва ҳисобга олиш бўлими бошлиқлари;
  3. “Ўзпахтасаноат” АЖ таркибидаги “Минтақавий пахта терминали” МЧЖлар ҳамда пахта тозалаш корхоналари меҳнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича мухандислар ;
  4. “Ўзпахтасаноат” АЖ таркибидаги “Минтақавий пахта терминали” МЧЖлар ва пахта тозалаш корхоналари техник назорат бўлими бошлиқлари;
  5. “Ўзпахтасаноат” АЖ таркибидаги “Минтақавий пахта терминали” МЧЖларга қарашли пахта тозалаш корхоналари ишлаб чиқариш бригадирлари;
  6. “Ўзпахтасаноат” АЖ таркибидаги “Минтақавий пахта терминали” МЧЖлар ва пахта тозалаш корхоналари бош бухгалтерлари, солиқ бўйича мутахассислар ва хуқуқшунослар;
  7. “Ўзпахтасаноат” АЖ таркибидаги “Минтақавий пахта терминали” МЧЖларга қарашли пахта тозалаш корхоналари тайёрлов маскан 2-босқич операторлари;

Жами бўлиб 2018 йил 1 декабр ҳолатида еттита мутахассислик бўйича 957 нафар ходимни малакаси оширилди.

Машғулотларга “Ўзпахтасаноат” АЖ бўлим бошлиқлари ва бош мутахассислари, “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ лаборатория мудирлари, бўлим бошлиқлари ва етакчи мутахассислари, шунингдек Республика Солиқ Академияси катта ўқитувчилари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлиги бошқарма бошлиқлари, Тошкент Тўқимачилик ва Енгил Саноат Технологияси Институти,   бошқа ташкилот ва Вазирликлардан,  олийгох ҳамда муассасалар профессор-ўқитувчилари, кўп йиллик тажрибага ва илмий салохиятга эга бўлган юқори малакали мутахассислар жалб қилинган холда амалий ва назарий дарслар юқори савияда  ўтказилмоқда.

Малака ошириш марказида “Пахта толаси сифатини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” йўналиши бўйича ҳам кадр тайёрлаш ва малакасини ошириш йўлга қўйилган бўлиб ушбу йўналиш бўйича 42 нафар мутахассис малакаси оширилди.

0

Publication author

offline 3 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 839Registration: 14-08-2014