“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятида йиғилиш

0
323

2019 йилнинг 3 апрель куни илмий Марказда илмий-ишлаб чиқаришнинг жорий масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни илмий марказ Бош директори Т.М.Қулиев олиб борди. У ўз сўзида жорий йилнинг 1-чораги якунлари бўйича илмий Марказда белгиланган режалар асосида олиб борилган ишларни атрофлича тахлил қилиб, олдинда турган долзарб вазифаларни амалга ошириш тўғрисида сўз юритди.

Бош директорнинг илм бўйича маслаҳатчиси Э.Т.Мақсудов 2013 йилдан буён илмий Марказда олиб борилган илмий ишланмаларни инвентаризациядан ўтказилиб, уларнинг самарадорлиги, ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича қилинган ишларнинг тахлили бўйича маъруза қилди. Рўйхатдан ўтказилиб, қилинган тахлиллар натижасида бажарилган илмий ишларнинг амалий саамарасини таъминлаш учун уларни ўрганиб чиқиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий қилиш чора тадбирлари тўғрисида таклиф киритди. Шу билан бир қаторда ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш бўйича  тайёрланган йўриқномалар, тавсияларни ҳам китоб шаклида кўпайтириб, жойларга юбориш лозимлигини таъкидлади.

Ушбу масала атрофлича мухокама қилингандан сўнг илмий Марказда тузилган  комиссия томонидан ўрганилиб, ишлаб чиқаришга жорий қилиш маъқул деб топилган илмий ишланмаларни соҳанинг пахта тозалаш  корхоналарда ишлаб чиқаришга қўллаш учун тайёрлаш ҳамда турли норматив-меъёрий хужжатларни нусхалаб, корхоналар мутахассислари учун фойдаланишга жўнатишга қарор қилинди.

Йиғилишда соҳа корхоналарида кейинги мавсумга технологияларни тайёрлаш учун таъмирлаш ишлари олиб боришда ҳар бир технологик жараён бўйича жойлардаги корхоналарда ўрганишлар ўтказиб, тахлиллар тайёрлаш билан жойларда ёрдам кўрсатиш учун илмий Марказ олимлари ва мутахассисларидан махсус гуруҳлар ташкил қилинди. Ушбу гуруҳларнинг жойларда ҳар бир асбоб-ускуна, технологик линия бўйича нуқсонларни ўрганиб, уларни бартараф этиш учун чора-тадбирларни тайёрлаш ва сўнгра уларни амалда бажариш ишларида қатнашишлари юзасидан вазифалари белгиланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 18 мартдаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ-230 Қарорида белгиланган топшириқлардан келиб чиқиб, илмий Марказ олдида турган вазифалар, шунингдек ходимлар таркибини оптималлаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

0

Publication author

offline 10 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 896Registration: 14-08-2014