Пахтасаноат соҳасида янги олинган патентлар

0
104

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимларига Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан пахта саноати соҳасига оид ихтиролари учун бир қатор  патентлар берилди.

Улардан ”Толали материалларга ишлов берувчи машина таъминлагичи” тўқимачилик саноати ҳамда толали материалларга ишлов бериш машиналарида фойдаланилиши учун қўлланилади. Унинг вазифаси толали материални таъминлагичнинг бутун узунаси бўйлаб бир текисда узатилишини оширишдир.

“Тозалагичларда пахта хом ашѐсини аррали цилиндр юзасидан олиш ва уни йўналтириш учун барабан”  тўқимачилик саноатида  фойдаланилади. Бу янгилик  ишончлиликни оширади, шунингдек пахта хомашѐсини цилиндрнинг аррали дисклари тишларидан олиш самарадорлигини ҳам  оширади.

“Толали материал тозалагичининг титиш барабани” пахта тозалаш саноатида қўлланилади. Бу барабан  тозалаш самарадорлигини оширади  ва чигитларнинг ташқи юзаларининг шикастланишини камайтиради.

«Industrial technological lines» масъулияти чекланган жамиятига пахта саноати соҳасига оид янгилиги  учун Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент берилди. Унинг “Чигитли пахта учун сепаратор” ихтироси тўқимачилик саноатида қўлланилади, тола ва чигитнинг шикастланишини бартараф этиш эвазига сепараторнинг ишлашида ишончлиликни оширади.

0

Publication author

offline 1 hour

admin

0
Comments: 0Publics: 759Registration: 14-08-2014