Пахтачилик соҳасида Фанлар Академияси томонидан яратилган ишланмалар

0
67

2020-йил 29-январ куни ЎзР ФА ташаббуси билан Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасалари, Қишлоқ хўжалиги илмий марказлари етакчи олимлари ва мутахассислари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг пахтачилик соҳасидаги ишланмалари” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Ушбу семинар республикамиз пахтачилик тармоғини ривожлантириш, янги агротехнологияларни тадбиқ қилиш, стрессга чидамли янги пахта навларини яратиш, уруғчиликни ривожлантириш, агрокластерларда пахтачиликни ривожлантириш масалаларига бағишланди.

Семинарда “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бош директори Т.Қулиев “Пахта-тўқимачилик кластерлари- мамлакатимиз ривожланишининг устувор йўналиши” мавзусида маъруза қилди.

Шунингдек семинарда пахтачиликни ривожлантириш ва жадал ривожланаётган ушбу соҳага олимларимизнинг илмий ишланмаларни тадбиқ қилиш тўғрисида маърузалар тингланди.

0

Publication author

offline 4 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1012Registration: 14-08-2014