Пахта бўйича Халқаро консультатив қўмитаси раҳбарлигидаги Халқаро семинар

0
470

2019 йилнинг 15 май куни Тайван пойтахти Тайбей шаҳрида Хитой Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан пахта бўйича Халқаро консультатив қўмитаси (МККХ) билан ҳамкорликда ташкил этилган Халқаро семинар ўз ишини бошлади. Семинар мавзуси: “Барқарор  ривожланиш – пахтачилик ва текстил саноати учун янги келажак”. Семинар пахтачилик ва текстил саноатининг келажаги йўлида барқарор  ривожланишга қаратилган янгича ёндашувларни шакллантириш ҳамда  МККХ аъзолари ўртасида инновациялар масалаларида ўзаро мулоқотлар ўтқазиш мақсадига бағишланган.

Ушбу тадбирда  “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти Бош директори Т.М.Кулиев Ўзбекистон Республикасининг вакили сифатида иштирок этмоқда.

“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти томонидан МККХ ёрдамида семинарга бағишланиб “Пахта саноати” журналининг  Ўзбекистон Республикасида пахтани дастлабки ишлаш саноати тўғрисида ахборот ва “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ ва унинг бўлинмаларида олиб борилаётган илмий –тадқиқотлар, техник ишланмалар ҳамда  унинг имкониятлари тўғрисида маълумотлар келтирилган махсус сони  тақдим этилди.

МККХ ижрочи директори жаноб Кай Хьюз семинар иштирокчиларига қаратилган табрик сўзида Ўзбекистон Республикасининг МККХ раҳбарлигидаги тадбир ишларида  нафақат фаол иштирокини, шу билан бирга “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ ва  унинг бўлинмаларида, хусусан “РИМ Устахонаси” томонидан эришилган техник муваффақиятлар ҳамда ютуқлар тўғрисида таъкидлаб ўтди. Тайёрланган журнал ўз ичига олган фойдали маълумотлар ва  ундаги реклама маълумотлари Ўзбекистон Республикаси пахтачилик саноатининг ҳозирги аҳволи  ва ютуқлари тўғрисида, унинг ишлаб чиқараётган пахта тозалаш машиналари ва ускуналари, шу қаторда жин, линтерлар, пахта тозалагичлар, лаборатория ускуналари, алоҳида узел ва механизмларни экспорт қилиш имкониятлари алоҳида қайд этилди. Журнал семинар ташкилий қўмитаси томонидан барча иштирокчиларга тарқатиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси 1992 йилдан буён МККХ тўлақонли аъзоси ҳисобланади. МККХ  1939 йилда, котибияти эса 1946 йилда ташкил этилган бўлиб, пахта етиштирувчи, истеъмол қилувчи ва сотувчи мамлакатларнинг уюшмаси ҳисобланади. Унинг асосий фаолияти унга аъзо мамлакатларга соғлом жаҳон пахтачилик иқтисодиётини шакллантиришда ёрдам беришдир. МККХ нинг асосий роли – ахборотланганликни ошириш, ахборот бериб бориш ва халқаро аҳамиятга эга масалаларда ўзаро ҳаракатлар олиб боришда катализаторлик вазифасидир.

МККХ аъзолиги унинг котибияти томонидан дунёдаги муҳим статистик ва техник маълумотлардан хабардор бўлишга, пахта билан боғлиқ тадқиқотлар ва ҳарактларда иштирок этишга имкон беради. Ва энг асосийси, барча пахта етиштирувчи,истеъмол қилувчи ва сотувчи мамлакатларнинг ҳукуматларига биргаликда халқаро миқёсдаги пахтачилик муаммоларини муҳокама қилиш ва ўзаро ҳал этиш имконини беради.

0

Publication author

offline 17 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 926Registration: 14-08-2014