Пахта соҳасига оид олинган янги патенлар ҳақида маълумотлар

0
35

Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигигда  Тошкент ирригация ва мелиорация институти  олимлари  томонидан  ишлаб чиқилган «Пахта ажратгич» фойдали моделга  талабнома қабул қилинди.  Бу қурилма қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, вертикал-шпинделли пахта териш машиналарининг пахта ажратишида  фойдаланилади. Унинг вазифаси тутиб олиш жараёнини яхшилаш ва ғўза шоҳлари ва пояларини ҳамда бошқа элементларни ажратиш зонасидан олиб ташлашдир.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти олимлари “Пахта териш аппарати” фойдали моделига  Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлтгига талабнома топширдилар. Пахта териш аппаратидан  қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича ва пахта териш машиналарида фойдаланилади.  Ихтиродан кўзланган вазифа  агротехник кўрсаткичларни яхшилашдир.

Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университети “Пахта териш аппаратининг пахтани босиб турадиган цилиндрли вертикал шпинделли барабани” мавзусидаги талабномани кўриб чиқиш учун  Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигига талабнома топширди. Бу ихтиро ғўза тупларидан пахта териш соҳасида ва уни шпинделлардан ажратишда шпинделларнинг барқарор айланишини таъминлайди.

“Industrial technological lines” масълияти чекланган жамияти  “Жинланган чигитлардан момиқ ажратиш линтери”  ихтиросига патент олиш учун Ўзбекистон Республикаси интеллекуал мулк агентлигига талабнома топширди. Бу янгилик пахта тозалаш саноатида, чигитларни линтерлашда фойдаланилади. Унинг вазифаси унумдорликни ошириш, шунингдек линтер конструкциясини соддалаштиришдир.

0

Publication author

offline 2 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 792Registration: 14-08-2014