Пахта соҳасига оид олинган янги патентлар

0
810

Наманган муҳандислик-технология институти олимлари томонидан “Икки секцияли пахта чигитини сараловчи қурилма”га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент берилди.
Бу қурилманинг аввалги қурилмалардан фарқи кетма-кет вакуум-клапанларни саралаш камерасининг пастки қисмида икки ҳил сатхда жойлаштириш орқали, камеранинг кириш патрубкаси томонидаги қисми кичик хажмли ва чиқиш патрубкаси томонидаги қисми катта ҳажмли икки секциялардан иборат қилиб бажарилган, бунда винтли пластинали регулятор кириш патрубкаси ичида унга нисбатан кўндаланг ўкда айланиш ва танланган ҳолатда маҳкамлаб қўйиш имкониятига эга қилиб ўрнатилганлигидадир.

Ислом Каримов номли Тошкент давлат техника университети олимлари яратган пахта соҳасига оид “Пахта териш машиналарининг шпинделлари айланиш тезлигини назорат қилувчи” қурилмага Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент берилди.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимларига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан “Толали материални майда чиқиндилардан тозалагич” номли талабномага патент берилди. Бу тозалагичнинг вазифаси – тозалагичнинг бутун узунаси бўйлаб тозалаш эффектини ошириш, шунингдек юмшатиш барабанининг чекка зоналарида пахтанинг тормозланиш жараёнини пасайтиришдан иборатдир.

0

Publication author

offline 1 hour

admin

0
Comments: 0Publics: 759Registration: 14-08-2014