Пахта тозалаш саноатига оид янги патентлар

0
75

Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигига “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти олимлари А.А.Ахмедов, Р.А.Гуляев, К.Жуманиязов, Ю.Д.Якубовалар томонидан топширилган “Пахтанинг ифлосланганлигини аниқлаш учун асбоб” ихтироси илмий –техникавий экспертизада кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Ихтиро пахта тозалаш саноати, пахта тозалаш корхоналарида пахтанинг ифлосланганлигини аниқлашда фойдаланилади. Унинг вазифаси ифлосланганлик даражаси таҳлилининг аниқлигини ошириш ва бунинг учун сарфланадиган вақтни қисқартириш, қўл меҳнати билан бажариладиган жараёнларни механизациялаштириш, хас-чўплар аралашмасини тортиш жараёнини автоматлаштириш, пахта ифлосланганлиги таҳлили натижаларини қайта ишлашдир.

“Пахтасаноат илмий маркази ” АЖ олимлари томонидан топширилган “Толали материал тозалагич” ихтироси Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан илмий – техникавий экспертизада кўриб чиқилиши учун қабул қилинди. Ихтиродан тўқимачилик саноати соҳаси, пахта заводларида линт ва толали материалларни тозалашда фойдаланилади. Ушбу тозалагич тозалаш самарадорлигини оширади, чигитларнинг тушиб қолишини бартараф этади ва материалнинг тароқланиш даражасини оширади.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимлари “Толали материал тозалагичининг колосникли панжараси” ихтироси учун топширилган талабномаси ҳақидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги нашри бўлган “Ахборотнома”сида нашр этилди.

0

Publication author

offline 2 days

admin

0
Comments: 0Publics: 773Registration: 14-08-2014