Соҳага оид янгиликлар

0
48

Бухоро муҳандислик-технология институти мутахассислари томонидан  пахта тозалаш саноатида, айнан эса пахта бунтини бузишда ишлатиладиган “Пахта бунт бузгич ишчи органи” янги қурилмани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига талабнома топширдилар. Янгиликнинг вазифаси қозиқлар пахта хом ашёсини турли қалинликда ва намликда бўлгани ҳолда тутиб қолиш қобилиятини оширади. Мазкур конструкцияни қўллаш натижасида пахта ҳомашёси бунтини бузгичларнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги ортади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти топширган “Толали материал тозалагичининг тўрли юзаси” талабномасига патент берилди. Янгилик тўқимачилик саноатида фойдаланилади ва толали материаллар тозалагичининг тўрли юзасини тозалаш эффектини оширади.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимлари томонидан “Пахта хом ашёсини қайта ишлаш усули” ихтироси учун Ўзбекистон  Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан  патент берилди. Янги усул олдинги усуллардан шуниси билан фарқланадику, тола тозаланганидан кейин толали ва улюк таркибли чиқиндилар иккинчи жинлаш босқичининг джин-регенераторларига юборилади, олинган тола ОН-6-3 турдаги тола тозалагичларда тозаланади ва биринчи жинлаш босқичида тозаланган тола билан аралаштириш учун ёки пакетлашга юборилади, бунда биринчи ва иккинчи босқич толалари алоҳида-алоҳида пакетланади.

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 959Registration: 14-08-2014