Соҳага оид янгиликлар

0
33

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ илмий ходимларига Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан “Пахта ғарамлагич” талабномасига патент бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Фойдали моделдан қишлоқ хўжалиги машинасозлигида, хусусан пахта хом ашёсини ғарамлаш учун фойдаланилади. Янгиликнинг вазифаси пахтани ғарамларга зичлаш сифатини яхшилаш, ғарамлар ўлчамларини стандартлаштириш, пахтани майдонча узунлиги бўйича юрганда жами кенглиги бўйича ғарамларга бир текис зичлаш ва ғарам деворларининг текислиги ҳисобига хизмат кўрсатишни яхшилашдан иборатдир.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти илмий ходимларига “Толали материалларга ишлов берувчи машина таъминлагичи” ихтиросига Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент берилди. Ихтирога киритилган янгилик, параллел ўрнатилган таъминловчи куракли валчаларни ва қабул қилувчи санчиқлари бўлган барабанни ичига олган, валчалардан бири куракларининг тўлқинсимон бўртиклари туташ валча куракларининг чуқурчаларига қарама-қарши жойлашган толали материалларга ишлов берувчи машина таъминлагичи шу билан фарқланадики, бунда кураклар юзаларининг тўлқинсимонлиги ўзгарувчан даврга эга, бунда энг кам давр куракларнинг ўртасида, энг кўп давр эса куракларнинг чеккаларида жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти илмий ходимларига “Толали материал тозалагичининг колосникли панжараси” фойдали модель талабномасига патент берилди. Тозалагичининг колосникли панжараси тўқимачилик саноатида қўлланилади. Янгилик толасимон материални, хусусан пахта хом ашёсини йирик ифлослантирувчи аралашмалардан тозалаш самарасини оширишади.

0

Publication author

offline 2 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1023Registration: 14-08-2014