Соҳага оид янгиликлар

0
225

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ олимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига “Пахта чигитига ишлов бериш қурилмаси” топширган талабномаси учун патент берилди. Қурилма қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланилади. Янгиликнинг вазифаси уруғларни дорилаш сифатини яхшилаш ва унумдорликни оширишдан иборатдир.

«Пахтасаноат илмий марказ» АЖ олими Джамолов Рустам Камолидинович томонидан пахтачилик саноатида фойдаланиладиган «Тола тозалагич» талабномасига Ўзбекитсон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига топширган талабномаси учун патент берилди. Янгиликдан мақсад толани майда ва йирик аралашмалардан тозалаш самарасини яхшилаш ва тола йўқотилишини камайтиришни таъминлайдиган қурилмани ишлаб чиқишдан иборатдир.

«Пахтасаноат илмий маркази » АЖ олмимлари томонидан «Ишчи суспензия босимини стабиллаштирувчи қурилма» талабномасига Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент берилди. Автоматикадан, хусусан, пахта чигитига уруғдорилагич билан ишлов беришда суспензия сарфини бошқаришдв фойдаланилади. Унинг вазифаси конструкцияни соддалаштириш, суспензияни дозалаш аниқлиги ва ишончлилигини оширишдан иборатдир.

 

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 968Registration: 14-08-2014