Соҳага оид янги ихтиролар бўйича маълумотлар

0
103

Наманган муҳандислик-технология институти мутахассиси А.А. Умаровнинг “Хом ашё валиги зичлигини ростлаш тизимига эга бўлган аррали жин” ихтироси бўйича талабномаси Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигида  кўриб чиқиш учун  қабул қилинди. Бу ихтиро, пахта тозалаш корхоналарида толани чигитдан ажратиш учун мўлжалланган. Аррали жиннинг вазифаси хом ашё валиги зичлигини ўзгаришига боғлиқ ҳолда, аррали цилиндр ва таъминловчи валикларнинг айланиш частотасини автоматик ростлайдиган тизимли аррали жинни яратишдан иборатдир.

 Наманган муҳандислик-технология институти олимлари “Чигит саралагич” ихтиросига Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигига талабнома топширдилар. Таклиф қилинаётган қурилма пахта тозалаш корхоналарида чигитларни саралаш мақсадида қўлланиши мумкин. Ихтиронинг вазифаси толадан ажраган чигитларни толадорлиги бўйича саралаб, уни керакли жараёнга юборишдир.

0

Publication author

offline 2 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 863Registration: 14-08-2014