Соҳага оид янги ихтиролар

0
326

“Трактор” махсус конструкторлик бюроси унитар корхонаси  мутаҳассислари Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига “Пахта териш машинаси” ихтироси учун  топширган талабномасига патент олдилар. Янги ихтиро қишлоқ хўжалиги машинасозлигида қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти томонидан  “Пахта тозалаш машиналари учун арралар аро қистирма” ихтиросига Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент берилди. Янгиликнинг вазифаси иш жараёнида оғирликни камайтиради ва аррали цилиндр билан бикир маҳкамланишни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси  Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига  Наманган вилояти худудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери маркази мутахассислари томонидан «Такомиллашган сепаратор» ихтиросини кўриб чиқиш учун талабнома топширилди. Янгилик  пахтани дастлабки ишлаш саноатида  қўлланилиши кутилмоқда. Унинг  вазифаси  пахта хом ашёсини ҳаводан ажратиб олиш жараёнида самарадорлиги юқори, чигит ва толанинг тўрли юза ва сидиргич орқали хом ашёга таъсир этадиган шикастланишлари бартараф этилган сепаратор конструкциясини яратишдир.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимлари «Толали материални тозалагичнинг колосникли панжараси» ихтиросига патент олиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига талабнома топширдилар. Ихтиро пахта тозалаш саноатида , хусусан, пахтани йирик ифлослантирувчи аралашмалардан тозалаш ишчи органларининг конструкциясида фойдаланилади. Кутилаётган вазифаси тозалаш агрегати унумдорлигини ошириш ва пахта учмаларини чиқинди четлатиш тизимига кетиб қолишини камайтиришдан иборатдир.

0

Publication author

offline 16 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 926Registration: 14-08-2014