Тарихий саналар

 

1845 йил Наманганда ака-ука Юсуфбой ва Бойдада Мусобоевлар Ўрта Осиёда биринчи пахта тозалаш заводини ишга туширдилар.
1872 йил Тошкентда тадбиркор И.И.Краузенинг ёғ-мой заводида ёнғоқ, кунжут, пахта, қовун, зиғир ёғлари ишлаб чиқариш бошланди.
1884 йил Қўқонда пахта ёғи ишлаб чиқарувчи биринчи ёғ-мой заводи қурилди.
1894 йил 19 майда Тошкентда Ўрта Осиёда биринчи пахтани тойловчи биринчи буғ пресси ишга туширилди.
1894 йил Пахтани тозалаш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш бўйича биринчи Туркистон савдо-саноат ширкати тузилди.
1896 йил 13 октябрда Тошкентда пахта тозалаш заводларининг асбоб-ускуналарини таъмирлаш усталарини тайёрлаш бўйича билим юрти очилди.
1905 йил Ўрта Осиёда пахта тозалаш заводларидан фойдаланиш бўйича биринчи “Пахта” акциядорлик жамияти ташкил этилди.
1912 йил 25 ноябрдан  1 декабргача Тошкентда Туркистон пахтачилиги ва пахта саноати бўйича қурултой бўлиб ўтди.
1914 йил Тошкентда Туркистоннинг турли жабҳаларидаги 39 та пахта тозалаш ва 5 та ёғ-мой заводларини бирлаштирган  “Бешбош” акциядорлик пахта ёғ-мой жамияти тузилди.
1926 йил Тошкент тажриба пахта тозалаш заводи ташкил этилди.
1932 йил 15 июнда Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводида пахта териш машиналари учун ўзиюрар трактор тележкаларни ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
1932 йил Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводида «Турман-вакуум»  русумли пахта териш машинаси ишлаб чиқарилди.
1932 йил Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти ташкил этилди.
1932 йил 6 майда Тошкент тўқимачилик комбинати пойдеворига асос солинди.
1936 йил Тошкент тажриба пахта тозалаш заводи негизида Пахта тозалаш саноати илмий тадқиқот институти(ЦНИИХпром) ташкил этилди.
1941 йил Фарғона ёғ-мой заводида атирсовун ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
1946 йил Тошкентда Ўрта Осиёда илк бор пахтачилик машинасозлиги бўйича махсус конструкторлик бюроси тузилди.
1948 йил 9 августда Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи “ХВШН-2” русумли пахта териш машинасини ишлаб чиқарди.
1949 йил Апрель ойида  «Ташсельмаш» заводи  «СХМ-48» русумли биринчи пахта териш машинасини ишлаб чиқарди.
1952 йил 15 январда «Ташсельмаш» заводи универсал пахта тозалагичларниниг биринчи партиясини ишлаб чиқарди.
1954 йил Сентябрь ойида Тошкент вилоятининг далаларида  «СХС-1,4» русумли икки қаторли пахта териш машиналарининг биринчи синовлари ўтказилди.
1955 йил Қорасув пахта тозалаш заводида республикада биринчи қуритиш-тозалаш цехи қурилиб, ишга туширилди.
1960 йил  14 декабрда Андижон вилоятининг Избоскан туманида биринчи колхоз пахта тозалаш заводи ишга туширилди.
1961 йил Апрель ойидаТошкент трактор заводида  пахта териш машиналари учун янги типдаги ўзиюрар трактор тележкаларни ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
1964 йил «Ташсельмаш» заводида тик шпинделли “ХТ-1,2” русумли пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйилди.
1965 йил  Пахта тозалаш саноати илмий тадқиқот институти(ЦНИИХпром) ЭПММ (Тошкент ш. устахоналари), тажриба пахта тозалаш заводи (Тошкент вилояти, Нариманово ш.), Озарбайжон Республикаси, Кировобод ш. филиали билан СССР Енгил саноати министрлиги таркибига ўтказилди.
1967 йил Июнь ойида «Ташсельмаш» заводи «17-ХВ» русумли янги пахта териш машиналарининг биринчи партиясини ишлаб чиқарди.
1969 йил 21 февралда «Ташсельмаш» заводи «17-ХВ 1,8» русумли  янги пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
1971 йил Январь ойида   «Ташсельмаш» заводи «ХН-3,6 Ўзбекистан» русумли  янги пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
1974 йил 13 августда Шеробод ингичка толали пахтани қайта ишлаш заводи пахта толасининг биринчи тоннасини ишлаб чиқарди.
1976 йил 14 февралда Каттақўрғон «Хлопкомаш» заводи чигитни калибровкалаш КС-1,5 машинасини ишлаб чиқарди.
1977 йил 21 июлда «Ташсельмаш» заводи ингичка толали пахтани териш учун янги модификациядаги «ХВН-1,2» терим машинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
1977 йил Сентябрда «Узбекхлопкомаш» бирлашмасида ишлаб чиқарилаётган “Меҳнат” пахта тозалагичи Халқаро кузги ярмаркада (Загреб, Югославия) олтин медал соҳиби бўлди.
1977 йил  6 декабрдаЎрта Осиёдаги энг йирик Урганч ёғ-мой экстракция заводи биринчи маҳсулотни ишлаб чиқарди.
1980 йил 4 январда «Ташсельмаш»  заводи «14ХВ-2,4А» русумли пахта териш машинасини ишлаб чиқарди.
1980 йил Соҳадаги энг йирик Гулистон ёғ-мой экстракция заводи ишга туширилди.
1985 йил “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ (ЦНИИХпром) СССР Енгил саноати министрлигидан СССР “Давагросаноат” тизимига ўтказилди.
1987 йил “Пахтасаноат имлий маркази” АЖ (ЦНИИХпром) Ўзбекистон ССР “Давагросаноат” тизимига ўтказилди.
1988 йил “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ (ЦНИИХпром) илмий ишлаб чиқариш бирлашмасига (НПО «Хлопкопром») айлантирилди.  Унинг таркибига Бектемир тажриба пахта тозалаш заводи, экспериментал-ишлаб чиқариш механика устахонаси, Ангор пахта тозалаш заводи, Юқори Чирчиқ каноп заводи, Ҳалқобод механика устахонаси, «Хлопкопром» Марказий конструкторлик-лойиҳа бюроси, Тошкент шаҳридаги кадрларни қайта тайёрлаш курслари, Марказий назорат-ишлаб чиқариш лабораториялари киритилди.
1993 йил НПО «Хлопкопром» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси  Республика илмий маркази (РИМ)«Хлопкопром»га айлантирилди.
1993 йил 10 мартда Тошкент ш. пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини сотиш бўйича Ўзбек давлат акциядорлик уюшмасининг биринчи қурултойи бўлиб ўтди.
1993 йил  Июль ойида  «Ташсельмаш» заводида «ХМ-01» янги модификациядаги биринчи тиркама пахта териш машинаси  йиғилди.
1995 йил Март ойида Ўзбекистонда биринчи бўлиб Каттақўрғон ёғ-мой заводида олифа ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
1995 йил Март ойида Гулистон ёғ-мой экстракция заводида “Наф” ювиш воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
1998 йил Республика илмий маркази(РИМ)  «Пахтасаноатилм»  очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди.
2004 йил  «Пахтасаноатилм» АОЖ «Пахта тозалаш илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси”( ИИЧБ)ОАЖга айлантирилди.
2005 йил Октябрь ойида Тошкент шаҳрида биринчи Халқаро Ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтди.
2010 йил «Пахта тозалаш илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси”( ИИЧБ)ОАЖ  «Пахтасаноат илмий маркази» ОАЖга айлантирилди.
2014 йил Илмий Марказ «Paxtasanoat ilmiy markazi» АЖга айлантирилди.
2015 йил – 27 октябрда “Ўзпахтасанотэкспорт” холдинг компанияси ташкил этилди.
2017 йил – 27 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг  №ПҚ-3408 сонли “Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори асосида “Ўзпахтасанотэкспорт” холдинг компанияси тугатилди.
2018 йил – 23 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  №ПҚ-3559 сонли ““Пахтасаноат илмий маркази” акционерлик жамияти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.