Ташаббус давом этмоқда

0
86

“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти Бош директори, иқтисод фанлари номзоди Тоҳир Мамаражабович Қулиев “bookchallenge” тадбирлари доирасида 2019 йилнинг 19 апрель куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги ўзи таълим олган 28-сонли умумий ўрта таълим мактабида учрашувда бўлиб, таълим даргоҳининг ўқитувчи ва ўқувчилари билан самимий суҳбатлашди.

Суҳбат давомида Т.Қулиев ўзи мутоала қилган бадий китоб парчаларидан ўқувчиларга сўзлаб берди, ҳамда ўқувчилар ушбу китоблар билан батафсил танишишлари учун мактаб кутубхонасига 50 дан ортиқ 16 турдаги бадиий адабиёт китобларини совға қилди. Шунингдек, мактабнинг ободонлаштириш ишларига ҳам моддий кўмак берди ҳамда ушбу ўрта таълим мактабининг иқтидорли ўқувчиларини рағбатлантирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев хайрли ташаббусни илгари суриб, Бош вазирдан бошлаб ҳар бир раҳбарни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишга даъват этган эди.

Ушбу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ боболарга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгадир.

0

Publication author

offline 14 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 878Registration: 14-08-2014