ХДП фаол депутатлари билан давра учрашуви

0
118

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси асосида Ўзбекистон ХДП Яккасарой туман кенгаши ташаббуси билан республика Пахтасаноат илмий марказида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва халқига Мурожаатномаси хусусида атрофлича сўз юритилди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан қилинган ишлар ва режалар ҳамда Ўзбекистон ХДПнинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил тўхталди.

Яккасарой туман партия ташкилоти ҳудуддаги шу каби сиёсий партия билан ҳамкорлик ўрнатган корхона, ташкилот муассасалар билан манзилли равишда мустаҳкам алоқа ўрнатишни мақсад қилиб, уни амалга ошираётгани партия фаолларини қувонтирди. Сабаби аҳолининг сиёсий, маънавий-маърифий саводхонлигини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, партия дастурий мақсадларини тарғиб қилиш орқали ХДП сафдошлари сонининг ошишида, фуқароларнинг сиёсий жараёнларга кенг иштирокини таъминланашда катта аҳамиятга эга.

Фикр-мулоҳазалардан кейин қизғин савол ва жавоблар бўлиб ўтди. Жамоанинг фаол ходимларига ташаккурнома ва партия сафига қабул қилинганларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1099Registration: 14-08-2014