Шаҳрихон далаларида чигит униб чиқди

0
10

Шаҳрихон далаларида чигит униб чиқди

Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Сардор массивидаги “Қашқар диёри” фермер хўжалиги далаларида чигит униб чиқди. 
Пахтачилик соҳасида Андижонда улкан тажриба мактаби яратилган. Плёнка остига чигит экиш, ҳосилни эрта етиштириш, сифатли ҳосил олишда, айниқса, шаҳрихонлик пахтакорларнинг ўзига хос илғор анъаналари бор. Шу боис ҳам туман пахтакорлари ҳар йили пахтадан мўл ҳосил етиштириб келади.
Сардор массивидаги “Қашқар диёри” фермер хўжалиги деҳқонларининг самарали меҳнатлари билан нафақат туманда, балки вилоятда биринчилар қатори ерга қадалган чигитдан бир текис кўчат ундирилди.

photo_2020-03-24_11-59-28.jpg

– Жорий йилда хўжалигимиз 50 гектар майдонга пахтанинг “Андижон-35” навини экиб, парваришламоқда, – дейди хўжалик раҳбари Тоймирза Юсупов. – Меҳнатларимизнинг дастлабки самараси юз кўрсатди. Далаларимизда чигит бир текис бўлиб униб чиқди. Энда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш орқали юқори ҳосил олиш учун астойдил ҳаракат қиламиз.
Ҳар йили ғалла, пилла ва пахта топшириш бўйича шартнома режасини ортиғи билан бажариб келаётган хўжалик аъзолари бу йил ҳам ҳар гектар пахтадан 40-45 центнер ҳосил кўтаришни режалаштирган.
Манба. Uza.uz
0

Publication author

offline 2 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1023Registration: 14-08-2014
SHARE
Previous articleРасмий хабар