Энг яхши интеллектуал мулк объектлари учун «Best IP – 2019» танлови эълон қилинади

0
105

Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги Республикада энг яхши интеллектуал мулк объектларини аниқлаш ва ҳуқуқ эгаларини мукофотлаш орқали ихтирочилик ва илмий-техникавий ижодни рағбатлантириш, инновасион фаолликни ошириш, янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотларни яратишга кўмаклашиш ҳамда ёшларни инновасион ишланмаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Энг яхши ихтиро», «Энг яхши фойдали модель», «Энг яхши саноат намунаси», «Энг яхши селекция ютуғи», «Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси» ҳамда «Ёшлар ўртасида энг яхши ЭҲМ учун дастур муаллифи» номинасиялари бўйича «Best IP – 2019»танловини эълон қилади.

Танловга сўнгги 3 йил (2016-2018 йиллар) давомида муҳофаза ҳужжатлари олинган ва амалда сақлаб турилган ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари ҳамда маҳаллий муаллифлар (ҳуқуқ эгалари) томонидан яратилган ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базалари ҳамда селекция ютуқлари қабул қилинади.

Танловнинг ёшлар ўртасидаги энг яхши ЭҲМ учун дастур муаллифи номинасияси йўналиши бўйича 40 ёшга тўлмаган ўзининг ЭҲМ учун яратилган дастурига эга бўлган шахслар ҳужжатларини топшириши мумкин.

Илгари ўтказилган танловларда мукофотли ўринларни эгаллаган муаллифлар ёки ҳуқуқ эгаларининг аризалари Низомга мувофиқ ўтказиладиган танловда кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2019 йилнинг 10 январидан 2019 йил 12 апрелига қадар қабул қилинади. Танлов ғолиблари «26 апрел – Халқаро интеллектуал мулк куни» арафасида эълон қилинади.

Танлов иштирокчилари қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:

– Низомнинг 1-иловасига мувофиқ танловда иштирок этиш учун ариза;

– муҳофаза ҳужжати (лари)нинг нусхаси;

– объектдан фойдаланиш далолатномаси ёки объектни фойдаланишга тайёрлиги тўғрисидаги бошқа ҳужжат (тажриба ёки саноат синови далолатномаси, лицензия шартномаси, тадбиқ қилиш далолатномаси ва ш.к.)

Танловга талабномалар иш кунлари соат 9:00дан 17:00гача қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади:

100000, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59-уй.

Ҳужжатлар “Энг яхши интеллектуал мулк объектлари учун «Best IP – 2019» танловига” деб кўрсатилган ҳолда топширилиши лозим.

Шунингдек, танловга ҳужжатлар электрон тарзда tanlov.ima.uz электрон манзилида ҳам қабул қилинади.

Маълумот учун телефонлар: 0 371 232-50-32, 0 371 232-50-40.

Кўриб чиқиш учун қабул қилинган ариза ва ҳужжатлар танлов иштирокчиларига қайтарилмайди ва уларга тақризлар берилмайди.

Танлов тўғрисидаги батафсил маълумотни Агентлик сайтидан олишингиз мумкин.

Танлов низоми.

Танловда иштирок этиш учун ариза

0

Publication author

offline 3 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 863Registration: 14-08-2014