Юксак мукофот муборак бўлсин !!!

0
152

“Ўзпахтасаноат” АЖ бошқарув раиси А.И.Мақсудов
 “Дўстлик” ордени билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини замон талаблари асосида модернизация қилиш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш, фаол инвестиция муҳитини яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни кучайтириш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларидаги ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

 «Дўстлик» ордени билан

Максудов Алишер Иркинович «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

 

Ўзбекистон Республикаси
Президенти                                                                    Ш.МИРЗИЁЕВ

Юксак мукофот муборак бўлсин !!!

“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарда илмий тадқиқотлар асосида янги техника ва технологияларни жорий қилиш билан ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, пахта маҳсулотлари сифатини яхшилаш бўйича олиб борилган ишлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти раиси Мақсудов Алишер Иркинович “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Мақсудов Алишер Иркиновични ушбу мукофот билан “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ  жамоаси номидан чин дилдан муборакбод этиб, юртимиз равнақи ҳамда пахта тозалаш саноатини ривожлантириш йўлида олиб бораётган ишларида мувофақиятлар тилаб қоламиз.

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 959Registration: 14-08-2014