Юқори тозалаш самарадорлигига эга бўлган такомиллаштирилган ишчи қисмли икки барабанли тола тозалагич

0
23

Ўзбекистонда хозирги пайтда 80 фоизга яқин қийин тозаланувчан селекцион навли пахталар етиштирилмоқда. Бундай селекцион навли пахтага ифлосликларнинг ёпишқоқлик даражаси юқори. Пахта тозалаш корхоналарида ишлатилаётган 1ВПУ русумли бир барабанли тола тозалагич конструкциясининг камчилиги оқибатида қўл ва машина ёрдамида терилаётган қийин тозаланувчан селекцион навли пахта толаси таркибидан керакли миқдорда ифлосликларни ажратиб олмаслиги оқибатида юқори навли пахтадан “Олий” синфга мансуб тола керакли миқдорда ишлаб чиқарилмаябди. Бу ўз навбатида корхонанинг иқтисодий самарадорлигига салбий таъсир этмоқда.

  Тола тозалаш техника ва технологиясини такомиллаштириш, қўл ва машина ёрдамида терилаётган пахтадан “Олий” синфга мансуб толани ишлаб чиқарилишини кенгайтириш мақсадида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ томонидан илмий асосланган махаллийлаштирилган замонавий 5ВП русумли таккомиллаштирилган конструкцияли тола тозалагич яратилди, ишлаб чиқарилиб Сирдарё вилоятининг “Бахт пахта тозалаш” АЖ корхонасига тадбиқ этилди. Ишлаб чиқаришда олиб борилган синов-тадқиқот ишлари 5ВП тозалагичда толани тозалашда тозалагич самарадорлиги 31-34 % ни ташкил этди.

5ВП русумли икки барабанли тола тозалагичнинг умумий кўриниши

  Ишлаб чиқарилаётган толанинг сифати яхшиланиб, 2018 йил пахта ҳосилидан “Олий” синфга мансуб толанинг ишлаб чиқарилиши  2017 йил пахта ҳосилига қараганда 52,3 % га ортди. Толанинг сифат кўрсаткичи бўйича Бахт пахта тозалаш корхонаси 97,2 % ни ташкил этди. 5ВП тозалагичнинг самарали ишлаши, ишлаб чиқарилаётган толанинг “Олий” синфга мансуб миқдорининг ортиши ўрганган ҳолда ушбу жинлар мутассаддил ташкилотлар  аро комииссиядан ўтказилди ва ишлаб чиқаришга кенг жорий этишга тавсия берилди.

0

Publication author

offline 4 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 821Registration: 14-08-2014