Янги ихтиролар ҳақида маълумотлар

0
14

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимлари томонидан “Пахта хомашёси учун қуритгич” ихтироси Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан илмий экспертизада кўриб чиқилиб, химояга олинди. Янгилик тўқимачилик саноати ва пахта заводларида қуритиш-тозалаш қурилмаси сифатида ишлатилиши учун мўлжалланган. Қуритгич қуритиш барабани тозалаш самарасини оширади.

“Пахта хом ашёсини тозалагичи” ихтироси учун Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимларига Ўзбекистон Республикаси адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк томонидан патент берилди. Тозалигичдан тўқимачилик саноатида, шуниндек пахта заводларида фойдаланилади. Янгиликдан кутилаётган вазифа таъминлагич-тозалагичнинг майда хас-чўплардан тозалаш самарадорлигини оширишдан иборатдир.

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ олимлари томонидан “Пахтанинг ифлослигини аниқлаш учун асбоб” ихтиросига Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент берилди.

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1045Registration: 14-08-2014