Янги сепаратор-тозалагич синовдан ўтказилмоқда

0
1383

«Paxtasanoat ilmiy markazi» АЖ «Пахта хом-ашёсини қуритиш, тозалаш ва ишлаб чиқаришни чангсизлантириш лабораторияси» ходимлари томонидан олиб борилаётган илмий изланишлар натижасида янги  сепаратор-тозалагич ишлаб чиқилди. Пахта тозалаш корхоналарида пахтани ташиш хаво тизими орқали амалга оширилади ва пахтани хаводан ажратиш мақсадида СС-15А русумли сепаратор қўлланилади. Янги сепаратор-тозалагич пахтани хаводан ажратиш билан бирга уни чанг ва майда ифлосликлардан тозалайди.

Сепаратор-тозалагич цехлараро (қисқа масофаларда) пахтани ташиш мақсадида ўрнатилган СС-15А русумли сепараторнинг ўрнига ишлатилиши мақсадга мувофиқ. Сепаратор-тозалагичнинг муҳим авзалликларидан бири пахтани қўшимча равишда тозалашдан иборат бўлиб, унинг ишчи жиҳозлари ўрнатилган корпуси герметик чанг чиқармайдиган бўлганлиги сабабли цехда иш шароитини яхшилаш имкониятини таъминлайди.


0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1099Registration: 14-08-2014