Ўзбекистонда илк бора қишлоқ хўжалиги соҳасида тижоратлаштиришга тайёр бўлган илмий ишланмалар кўргазмаси ўтказилмоқда

0
56

16 сентябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида Ўзбекистонда илк бора қишлоқ хўжалиги соҳасида тижоратлаштиришга тайёр бўлган илмий ишланмалар кўргазмаси очилди. Уч кун давом этадиган кўргазмада юртимиздаги илмий-тадқиқот институтлари, илмий ва инновацион марказлари томонидан 200 тага яқин қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий ишланмалар намойиш этилади.

Кўргазмани ташкил этишдан асосий мақсад вазирликнинг янги биносида мулоқотлар майдонини ташкил этиш, ишлаб чиқариш ва илм-фан ўртасидаги мавжуд жарлик ўртасида кўприк ясашдир. Бу майдон олимлар томонидан яратилган янги ишланмаларни тақдим этиш билан бир қаторда улардаги камчиликларни бартараф этиш учун ҳам имкониятдир. Кўргазма талабга мос равишда вазирлик томонидан истиқболли лойиҳаларга молиявий маблағ ажратиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш, илмий ишланманинг бозор талабларига жавоб берадиган прототипини ишлаб чиқариш, тармоққа тайёр маҳсулотни етказиб бериш чораларини кўришга кўмак беради.

Тадбирда «Олим-тармоқ», «олим-ишлаб чиқарувчи» ўртасида мулоқотни ўрнатиб, улар ўртасидаги муаммоларни зудлик билан ҳал қилиниши кўзда тутилган. Ҳозирда хусусий тадбиркорлар, кластер раҳбарлари, фермерлар ва олимлар ўртасида мулоқотнинг камлиги боис қишлоқ хўжалигида қатор муаммолар ечилмай тургани кузатилмоқда. Мазкур кўргазма уни ечишга қаратилган.

0

Publication author

offline 4 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1056Registration: 14-08-2014