Ўзбекистон Мустақиллигининг 29 йиллик байрами бўлсин

0
45

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар, ҳамкасблар, акахон ва укахонлар, дўстлар, акционерлар барчангизни Мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, эл-юртимизни мустабид тузум кишанларидан озод қилиб, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлини очиб берган Ўзбекистон давлат Мустақиллигининг 29 йиллик байрами билан чин қалбимдан ва самимий муборакбод этаман.

Сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилайман. Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар  ёр бўлсин!

Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ
Бош директори Т.Кулиев

 

0

Publication author

offline 4 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1056Registration: 14-08-2014