«Ўзпахтасаноат» АЖ тизим корхоналари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

0
41

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш борасида давлат миқёсида талай ишлар қилинмоқда. Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда «Ўзпахтасаноат» АЖ ва унинг тизимида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш юзасидан жорий йилнинг 9-11 ноябрь кунлари спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

«Ўзпахтасаноат» АЖ тизимидаги бу ўзига хос турнир муросасиз баҳслар остида кечди. Унда жами 12 та жамоа қатнашди. Жамоаларнинг иштироки уларнинг спортга бўлган қизиқишларини яққол намоён қилди. Улар мусобақага жиддий тайёргарлик кўрганликларини кўрсатдилар.

 
 

Бўлиб ўтган мусобақа якунига кўра 1-ўринни «Ўзпахтасаноат» АЖ жамоаси қўлга киритди, «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ жамоаси 2-ўринни олган бўлса, 3-ўрин – Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари жамоаларига насиб этди.

 

Ғолиб жамоалар аъзоларига «Ўзпахтасаноат» АЖ Бошқарув раисининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, келгусида жамият томонидан бошқа спорт турлари бўйича ҳам шу каби қизғин беллашув ва мусобақалар доимий равишда ўтказиб борилиши режалаштирилган.

Манба: KUN.UZ

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 968Registration: 14-08-2014