“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятида тантанали йиғилиш

0
188

2018 йилнинг 30 август куни “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Ўзпахтасаноат” АЖ Бошқаруви раиси А.И.Мақсудов йиғилиш қатнашчиларини кириб келаётган қутлуғ байрам- мустақиллигимизнинг 27 йиллиги билан қизғин табриклаб, бу йилда соҳа ходимлари олдиларига қўйилган юксак вазифаларни амалга оширишда эришилган ижобий ишлар тўғрисида гапириб ўтди ва ҳозирги мавсумда олиб бориладиган ишларни ҳам яхши натижалар билан якунланишига ишонч билдирди. Шунингдек, охирги даврларда “Пахтасаноат илмий маркази” АЖда олиб борилаётган ижобий ишларга ҳам алоҳида урғу бериб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон пахта саноатини янада тараққий эттириш, жахон бозорида ўзбек толасининг нуфузи ва рақобатбардошлигини ошириш йўлидаги изчил ислоҳотлар ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳамда ўзига юклатилган хизмат вазифаларини сидқидилдан бажараётганлиги, меҳнат фаолияти давомида эришаётган ижобий натижалари учун бир қатор соҳа ходимлари, шу жумладан Илмий марказнинг 12 нафар ходими Фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Йиғилишда сўзга чиққан Илмий марказнинг стандартлаш ва метрология бўлими бошлиғи А.А.Аҳмедов, Малака ошириш маркази бош илмий ходими Қ.Жуманиёзов қатнашчилар номидан байрам табриклари учун “Ўзпахтасаноат” АЖ рахбариятига миннатдорчилик билдирдилар ва бундан кейинги фаолиятлари давомида янада юксакроқ натижаларга эришиш мақсадларини айтиб ўтдилар.

0

Publication author

offline 2 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 759Registration: 14-08-2014