«Ўзэкспомарказ»да халқаро кўргазма

0
182

2018 йилнинг 5-7 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуаси павильонларида «UzTextileExpo 2018» биринчи тўқимачилик ва мода саноати ҳамда “Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2018” ўн иккинчи Марказий Осиё халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

Ушбу халқаро кўргазмада Ўзбекистон, Беларусь, Латвия, Тожикистон, Туркия, Хитой, Швейцария, Ҳиндистон давлатларидан 480 га яқин компания ва фирмаларнинг вакиллари иштирок этдилар. Кўргазма иштирокчилари тўқимачилик кластерларини ривожлантириш, тармоқнинг дунё миқёсидаги бугунги ҳолати ва истиқболлари, маҳсулотларни сертификатлаш масалалари каби бир қатор йўналишларда бўйича фикр алмашдилар.

Анжуман доирасида турли учрашув ва мулоқотлар ўтказилди ҳамда бир қатор ўзаро манфаатли англашув меморандумлари ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.

Кўргазмада “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти ҳам алоҳида павильонда ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан қатнашди. Анжуман иштирокчилари ва меҳмонларини республика пахта тозалаш саноати ривожланиши, пахтани қайта ишлашни такомиллаштириш ҳамда пахта маҳсулотларининг сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахборотлар билан таништиришда “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти ходимлари ҳам иштирок этдилар. Экспозицияда Илмий марказда “Ўзпахтасаноат” АЖ корхоналари фаолиятидан тайёрланган видеофильм ҳам намойиш этилди.

0

Publication author

offline 2 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 759Registration: 14-08-2014