“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида кенгайтирилган бошқарув мажлиси ўтказилди

0
1834

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси мажлислар залида компаниянинг кенгайтирилган бошқарув мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда холдинг компания бошқаруви раиси А.Камалов, шунингдек, раис ўринбосарлари, холдинг компания ва акциядорлик жамиятлари бошқарма бошлиқлари, ҳудудий филиаллар, пахта тозалаш, ёғ-мой корхоналари, пахта терминаллари, озуқа ем таъминоти корхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Мажлис Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилнинг 15 июлида ўтказилган жорий йилнинг I ярим йиллигида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги мажлисида белгилаб берилган муҳим топшириқларни ижроси бўйича холдинг компания ва унинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларининг долзарб вазифалари муҳокамасига бағишланди.

IMG_2750.JPG

Йиғилишда таъкидланганидек, 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларини изчил амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сонли “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2016 йилнинг I ярим йиллида пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарида иқтисодий ўсишнинг барқарор суръатлари таъминланди. Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105,5 фоизга, ишлаб чиқарилган халқ истеъмол моллари эса 112,9 фоизга ўсгани таъкидланди.

2016 йилги Инвестиция дастури ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сонли фармони билан тасдиқланган “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари дастури”га асосан тизимда 26 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сонли қарори билан тасдиқланган “2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури”га асосан 5 та лойиҳа амалга оширилиб, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

IMG_2802.JPG

Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини камайтириш бўйича кўрилган чоралар натижасида ишлаб чиқариш харажатларининг 10,1 фоизга камайтирилиши таъминлади.

Экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида олиб борилган тизимли маркетинг тадқиқотлари натижасида эса маҳсулотни экспорт қилиш ҳажмлари шу давр прогнозига нисбатан 103,0 фоизни ташкил этди.

Қолаверса, иш ўринларини ташкил қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури доирасида, 2094 та янги иш ўринлари яратилгани таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда соҳада кузатилаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари, соҳага илғор замонавий технологияларни тадбиқ қилиш, мутахассислар малакаси ва масъулиятини ошириш, янги мавсумга пухта тайёргарлик кўриш ва уни ишдаги юксак натижалар билан якунлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

IMG_2778.JPG

Ўз хизмат фаолиятида сусткашликка йўл қўйган, юклатилган вазифа ва топшириқларни талаб даражасида бажармаган ходимларга тегишли интизомий жазолар белгиланди.

Йиғилиш якунида Кенгайтирилган бошқарув мажлиси қарори қабул қилинди.

www.uzpse.uz

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1053Registration: 14-08-2014