Янги техника ва технологиялар ишлаб чиқаришга

0
875

«Paxtasanoat ilmiy markazi» AJ нинг ходимлари Қ. Жуманиязов, Р. Назиров, Д. Мадрахимов, М. Жовлиев, Ф.Исановлар томонидан Р.А. Гуляев рахбарлигида тўғри оқимли бир барабанли тола тозалагичларни тозалаш самарадорлигини ошириш мақсадида унинг конструкциясини такомиллаштириш йўналишида илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, амалдаги 1ВПУ русумли тола тозалагични аррали цилиндрини бўйлама тебраниши ва титрашини камайтириш эвазига ўлик колосниклари билан аррали цилиндр оралиқ тирқишини талаб даражасида сақлаб, тозалаш самарадорлигини ошишини эътиборга олган ҳолда икки секцияли такомиллаштирилган тола тозалагич яратилди.

Такомиллаштирилган тола тозалагичда аррали цилиндрнинг массаси ва таянч нуқталари орасидаги масофа икки бараварга камайгани ҳисобига аррали цилиндрни бўйлама тебраниши ва титрашини камаяди, натижада ўлик колосниклари билан аррали цилиндр оралиқ тирқишини талаб даражасида сақланишига эришилиб, тозалаш самарадорлигини ошиши таъминланади.

Такомиллаштирилган тола тозалагични Андижон вилоятидаги Бўз пахта тозалаш корхонасининг жинлаш ва тола тозалаш технологик ускуналари тизимига ўрнатилиб, амалдаги 1ВПУ русумли тола тозалагичга таққосланиб, синов тажриба ишлари ўтказилди. Дастлабки синов натижаларига кўра такомиллаштирилган икки секцияли тола тозалагичнинг тозалаш самарадорлиги амалдаги тола тозалагичга нисбатан 14 % га юқори бўлганлигини кўрсатди. Хозирги кунда тажриба синов ишлари давом эттирилмоқда. Тажриба синов ишлари натижалари ижобий бўлган тақдирда такомиллаштирилган тола тозалагични ббошқа пахта тозалаш корхоналарига ҳам жорий этиш режалаштирилган.

0

Publication author

offline 2 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 759Registration: 14-08-2014