7-Бутунжаҳон пахтани ўрганиш илмий-амалий конференция

0
133

Бутунжаҳон Пахта ўрганиш бўйича илмий-амалий конференция ҳар тўрт йилда бир марта пахта этиштириладиган мамлакатларда ўтказилади. Аввалги конференциялар Австралия (1994), Гретция (1998), Жанубий Африка (2003), АҚШ (2007), Ҳиндистон (2011) ва Бразилияда (2016) бўлиб ўтган. Жорий йилги конференция 3-7 октябр кунлари Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида бўлиб ўтади.

Бутунжаҳон Пахта ўрганиш бўйича илмий-амалий конференция тадқиқотчилар ва мутахассислар ўртасида маълумот алмашиш, илмий тадқиқотлар ва пахтани ривожлантириш соҳасидаги сўнгги янгиликлар учун глобал майдон бўлиб хизмат қилади.

Конференция дастуридан соҳанинг таниқли олимлари маърузалари ва улар билан суҳбатларҳам ўрин олган. Конференция тадқиқотчиларга ўз ишларини оғзаки ва презентация шаклида тақдим этиш, хусусий ва давлат муассасаларига ўзларининг янги технологиялар ва маҳсулотларини намойиш этиш имкониятини беради.

Конференция ҳақида тўлиқроқ маълумотни бу ерда олишингиз мумкин: https://icac.org/Meetings/CottonCalender?EventTypeId=2&MenuId=7

0

Publication author

offline 11 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 991Registration: 14-08-2014