Танловга марҳамат!

0
91

Танловга марҳамат!

Ҳурматли нашриёт ташкилоти раҳбарлари!

 “ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ” акциядорлик жамияти нашриёт ташкилотларини “Пахтани қайта ишлаш Справочник” ва “Пахта тозалаш саноатидаги стандарт атама ва тушунчаларнинг ўзбекча-русча изоҳли луғати”ни чоп этиш бўйича танловда иштрок этишга таклиф этади.

Танловда иштирок этиш учун ариза берувчи ўз тижорат таклифларини 2019 йил 1 март кунига қадар тақдим этиши лозим. Нашриёт ташкилоти томонидан бериладиган (оферта) тижорат таклифида рўйхатга олиш санаси, ташкилот рахбари имзоси ҳамда мухри бўлиши шарт. Шунингдек, ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтган гувохномаси, лицензияси ва иш тажрибасига эга бўлиши керак. (Нашр ҳажмлари илова қилинади)

Тижорат таклифингизни (оферта) Тошкент шахар, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси 8 уй манзилига ҳамда электрон кўринишда info@paxtasanoatilm.uz электрон почта манзилига юборишингиз мумкин. Номзодни танлашда ташкилотнинг иш тажрибаси, мавжуд мижозлари ва танлов учун берилган нархларига эътибор қаратилади.

Танлов эълонига илова:

“Пахтани қайта ишлаш Справочник” ни нашр этиш ҳажмлари

-адади- 1500
-муаллифи – хаммуаллифлар
-ҳажми – 480 бет
-бичим- 60х84 1/16(А5)//145х200 мм//
-муқоваси 4+0, 120-140 гр меловка, қаттиқ муқова
-ички блоги -1+1; 70-80 гр. офсет
-босма усули – офсет босма
-ISBN- ISBN([халқаро шифр); УДК, ББК (Навоий кутубонаси)
“Пахта тозалаш саноатидаги стандарт атама ва тушунчаларнинг ўзбекча-русча изоҳли луғати” ни нашр этиш хажмлари

-адади- 2000
-муаллифи – хаммуаллифлар
-ҳажми – 144 бет
-бичим- 60х84 1/16(А5)//145х200 мм//
-муқоваси 4+0, 120-140 гр меловка, қаттиқ муқова
-ички блоги -1+1; 70-80 гр. офсет
-босма усули – офсет босма
-ISBN- ISBN([халқаро шифр); УДК,ББК (Навоий кутубонаси)

0

Publication author

offline 4 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 821Registration: 14-08-2014