Илмий Марказда хорижлик меҳмонлар

0
14

2019 йил 9-11 сентябр кунлари пойтахтимизда Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси (ICAC) раҳбарлигида 8-чи Осиё пахтачилик тадқиқот ва тараққиёт тармоғи йиғилиши бўлиб ўтди.

Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси 1939-йил сентябр ойидан бошлаб АҚШ нинг Вашингтон шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган. Бугун кунда Ўзбекистон ҳам унинг Аргентина, Австралия, Бразилия, Буркина Фасо, Камерун, Ҳиндистон, Қозоғистон, Кения, Корея Республикаси, Россия, АҚШ, Швейцария, Тайван, Туркия ва бошқа бир қатор мамлакатлар каби бу ташкилотнинг тўлақонли аъзосидир. Ушбу қўмита пахта ва пахта маҳсулотларининг халқаро хом ашё идораси сифатида фаолият кўрсатади.

Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси Осиё пахтачилик тадқиқот ва тараққиёт тармоғини 1999 йилда шакллантирди. Шундан бери бу ташкилотнинг етти марта йиғилиши Покистонда (1999),Ўзбекистонда (2002), Ҳиндистонда (2005), Хитойда (2008), Покистонда (2011), Бангладешда (2014) ва Ҳиндистонда (2017) бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 10 Сентябрда пахта бўйича халқаро маслахат қўмитасинин 8-чи йиғилишнинг Ўзбекистон Республикасида Тошкент шахрида бўлиб ўтди, унинг бош мавзуси “Ишлаб чиқариш, дастлабки ишлаш ва ёнбош маҳсулотлар қийматига қўшимча қўшиш бўйича жаҳоннинг энг яхши муқобил амалиётлари” бўлди. Йиғилишнинг асосий диққат-эътибори Осиё мамлакатлари учун энг кам ва муқобил харажатлар билан ҳосилдорликни ошириш технологиялари муаммоларига қаратилди.

Ушбу йиғилишда қатнашиш учун Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг ижрочи директори жаноб Кай Хьюз бошчилигидаги, статистика департаменти директори Андрей Гитчунтс ва техник маълумотлар секцияси раҳбари Кешав Крантилардан иборат делегация “Пахтасаноат илмий маркази” Акциядорлик Жамиятига ташриф буюришди.

Меҳмонлар “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ, шу жумладан Илмий арбитраж лабораторияси, Илмий Марказда ишлаб чиқарилаётган асбоб-ускуналарнинг янги тажриба намуналари синаладиган тажриба-экспериментал лабораторияси, стандартлаштириш ва метрология, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бўлимлари, пахта тозалаш саноати ходимларининг малакасини ошириш ҳамда ахборот-ресурс маркази фаолияти билан танишишди.

Делегация аъзоларининг Пахтасаноат Илмий Марказ раҳбарияти ва ёш илмий ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар олиб борилаётган илмий ишлар тўғрисида маълумотлар билан алмашишди ва пахтани дастлабки ишлаш, сифат стандартлари ва сертификатлаш тўғрисидаги саволларга жавоблар берилди. Илмий-тадқиқот марказлари билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида дастлабки келишувларга эришилди.

Жаноб Кай Хьюз “Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг сўнгги бир ярим йил ичидаги фаолиятига юқори баҳо берди. Илмий арбитраж лабораторияси фаолиятини ташкил этиш бўйича тавсиялар берди ва Пахтасаноат Илмий Марказ билан Пахтани етиштириш ва уни қайта ишлаш сохасида илмий журнални чоп этишда ҳамкорлик қилишда тайёр эканлигини билдирди. Ушбу журнал ICAC (Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси)га аъзо бўлган пахта етиштирувчи давлатларда кенг тарқатилиш режалаштирилмоқда. Бунинг натижасида Пахтачилик сохасида амалга оширилаётган янгиликлар ноу-хаулар ва самарали илмий ишланмалар ёритиб борилади, шу билан бирга барча пахта етиштирувчи давлатлар билан халқаро тажриба алмашунувига эришилади.

0

Publication author

offline 15 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 942Registration: 14-08-2014