АҚШнинг Лаббок шаҳрида «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси тақдимоти ўтказилди

0
3027

АҚШнинг Лаббок шаҳрида Пахта биржаси, Техас техника университети қошидаги тола ва биополимерлар илмий-тадқиқот институти томонидан анъанавий малака ошириш курcлари ташкил этилди. Пахта толаси ишлаб чиқариш бўйича халқаро саноат ва савдонинг асосий йўналишлари ҳамда ривожланиш истиқболларини ўрганишни ўз ичига олган мазкур курсларда «Ўзпахтаэкспорт» АЖ мутахассислари ҳам иштирок этишди.

Ўқув курслари доирасида «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясининг тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда пахтачиликка ихтисослашган хорижий компаниялар вакиллари, Техас техника университети профессор-ўқитувчилари ва талабаларига «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси ҳамда унинг таркибидаги «Ўзпахтаэкспорт» АЖ, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзпахтаёғ» АЖ, «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.

09.08.16 news01.jpg

Шунингдек, анжуманда мустақиллик йилларида мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар, жумладан пахта ва тўқимачилик соҳаларидаги ўзгаришлар ҳамда янгиланишлар жараёни билан яқиндан таништирилди.

 

Бундан ташқари, ўзбек пахта толасини экспорт қилиш жараёнида таклиф этадиган нархларнинг шакллантирилиши, контрактация шартлари, логистика тизими ҳақида ҳам маълумот берилди. Бунда ўзбек пахта толасининг сифат кўрсаткичлари ва афзалликларига алоҳида эътибор қаратилди.

09.08.16 news02.jpg

 

Хорижий компаниялар вакиллари ва ўқув юрти мутахассислари Ўзбекистон Республикасида пахтачилик соҳаси ривожига қаратилаётган эътибор ҳамда ишлаб чиқаришни модернизация қилишнинг юқори суръатларига ва пахта толасини сотиш механизмини такомиллаштириш жараёнларига юқори баҳо беришди. Жумладан, Бангладеш ва Хитой компаниялари вакиллари ўзбек пахта толасининг юқори сифатга эга эканини эътироф этишди.

Семинарнинг барча иштирокчилари 2016 йилнинг 12-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ХII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасига таклиф этилди.

www.uzpse.uz

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1053Registration: 14-08-2014