Ахборот-ресурс маркази

Асосий вазифалар ва функциялар

Илмий марказ бўлим ва лабораторияларини, шунингдек соҳа корхоналарини белгиланган тарзда илмий-техник маълумотлар ува ахборотлар билан таъминлайди.

Олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларини ишлаб чиқаришга жорий этиш ишларини ҳамда ўтказиладиган соҳавий тадбирлар, семинарлар, тренинглар, конкурсларни видео ва фото лавҳаларга туширади ва тарғибот қилади.

Информацион материаллар, брошюралар, каталоглар, мейёрий-техник ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш, чоп этиш ва нусхалаш ишларини ташкил этади.

Патентлаштириш ва лицензиялаш ишларини ташкил этади, патентланган ихтироларнинг ишлаб чиқаришга жорий этилишини таҳлил қилади.

Илмий марказда ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантиришни таъминлайди, компьютерлаштириш ва ахборотлаштиришнинг ягона  сиёсатини амалга оширади.

Илмий марказ веб-сайтининг, локал тармоғининг  фаолиятини таъминлайди.

Маҳаллий ва хорижий фан ва техникаси ютуқларини ўрганиш, илғор тажрибаларни умумлаштириш ва тарғибот қилиш ишларини ташкил этади.

Ахборот-ресурс марказининг ишини талаб даражасида ташкил этади.

Ахборот-ресурс маркази  информацион материаллар, моддий-техник, илмий-услубий  ва ўқув-лаборатория ресурсларига умумий фойдаланиш шароитларини таъминлайди.

Бундан ташқари Ахборот-ресурс маркази  ҳар қандай илмий , марифий  саволлар ва талабларни қондириш имкониятига эга ва М.О.М. ўқитувчиларининг малакасини оширишга йўналтирилган.

Фаолиятнинг асосий йуналишлари

-пахтани дастлабки ишлаш ва бошқа турдош соҳалардаги маҳаллий ва хорижий фан ва техника янгиликлари тўғрисидаги ютуқлар ҳамда патент маълумотларини (шу жумладан Интернет тизимидаги) тўплаш,таҳлил қилиш ва умумлаштириш;

– илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини жорий маълумотлар билан таминлашни «сўров-жавоб» режимида маълумотларнинг локал базаси,Интернет тизимидаги маҳаллий ва жаҳон ресурсларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириб бориш;

– информацион варақа, буклет ва альбомларнинг макетларини зарур фотосуратлар билан бойитган ҳолда тузиш,

– хориж матбуотидан олинган материалларни ,шу жумладан проспектлар,техник ҳужжатлар,даврий тўпламларнинг зарур таржимасини амалга оширган ҳолда ИЛМИЙ МАРКАЗ бўлинмалари ва вилоят бошқармаларига етказиб туриш;

– Илмий Марказ илмий ва техник ютуқларини тарғиб қилиш;

– ахборот технологиялари ва компютер техникасини жорий этиш;

– Ўзбекистон республикаси ва ундан ташқарида ихтироларни ҳимоялаш, уларнинг муаллифларига ўз эгалик ҳуқуқларини ҳимоя этишда ёрдам бериш, эҳтимолли янгилик ва ихтироларни аниқлаш ишларини амалга ошириб бориш;

– Илмий Марказ бўлинмалари билан ҳамкорликда ихтироларни ишлаб чиқаришда фойдаланиш устидан назорат қилиш;

-ихтиролар ва бошқа техник ютуқларни патентлаш уларнинг литсензиясини сотиш ва литсензия харид қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

– режа асосида тайёрланаётган меёрий-техник ҳужжатлар дизайни ва макетларини бажариш, уларни чоп этиш ва рўйхатдан ўтказишга тайёрлаш;

– ўрнатилган тартибда соҳавий меёрий- техник ҳужжатлар, чизмалар, плакат, тўпламларни ва ташкилий-фармойиш ҳужжатларини нусхалаш ва кўпайтириш.

Бўлим бошлиғи: Усманов С.

Телефон: (+99871) 256-07-35

 

Матбаа участкаси

 

DSC01850

Ахборот ресурс маркази

DSC01886