ITMA 2019 – Тўқимачилик машинасозлигининг Халқаро кўргазмаси

0
250

Жорий йилнинг 20-26 июнь кунлари Барселона (Испания) шахрида   тўқимачилик машинасозлигининг 18-етакчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

Бу, тўқимачилик машинасозлигининг асбоб-ускуналарига ва энг янги технологияларига бағишланган, 4 йилда 1 даврийлиикда бутун Европа бўйича жойи ўзгариб ўтказиладиган Европадаги энг йирик кўргазмадир, шунингдек уни тўқимачилик машинасозлигининг Олимпиадаси деб ҳам аташади.

Бунга ўхшаш кўргазмаларда иштирок этиш тўқимачилик мутахассисларига тўқимачилик соҳасининг ўзгараётган талабларига доимий жавоб бериш, ўзгариш ва янгиликларга ўз вақтида аҳамият қилиш, етакчи позицияларни бой бермаслик имкониятини беради.

 Кўрсатилаётган маҳсулотлар спектри, шу жумладан 46 та мамлакатдан 1660 та экспонентларни қўшган ҳолда 18 та секторда тақдим қилинган. Кўргазамага 130 дан ортиқ давлатларнинг вакиллари ташриф буюрдилар.

Бу каби кўргазмалар бундай тадбирлар шароитларида ишлаб чиқарувчи билан воситачиларсиз маҳсулотларга сезиларли чегирмаларни келишиб олиниши билан ҳам фойдалидир.   Одатда барча ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини махсус кўргазма нархларида таклиф қиладилар.

Мазкур кўргазма ишида “Пахтасаноат имлий маркази” акциядорлик жамиятининг Бош директори Т.М.Қулиев бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.

Кўргазма давомида делегация аъзолари тўқимачилик ва ёрдамчи асбоб-ускунларни ишлаб чиқарувчи “Saurer Schlafhors”, “Trutzschler”, “Reiter”, “Sohler”, “Rosink”, “Steinmann”, “Temsan”, “AESA”, “Electto Jet”, “Moksha” ва бошқа хорижий тўқимачилик корхоналари вакиллари билан учрашдилар.

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 955Registration: 14-08-2014
SHARE
Previous articleЭълон
Next articleЭълон