Илмий мақолалар

  • Совершенствование конструкции и обоснование параметров регенератора волокнистого материала

    Совершенствование конструкции и обоснование параметров регенератора волокнистого материала

    т.ф.д., проф.  А.Джураев, к.э.н. Т.М.Кулиев

    Аннотация: В статье представлена конструктивная схема и принцип работы регенератора волокнистого материала. На основе численного решения задачи динамики машинных агрегатов регенератора с учетом механической динамической характеристики двигателя, инерционности, упруго – диссипативных свойств упругих передач, технологических нагрузок от регенеруемого материала получены законы движения рабочих органов, обоснованы основные их параметры. На основе испытаний регенератора получены высокие технологические показатели машины.

    Ключевые слова: волокнистый материал, регенератор, динамика, машинный агрегат, двигатель, ременная передача, жесткость, диссипация, момент инерции, нагрузка размах, колебание, закон движения, испытания, испытание, эффект регенерации.

    Improvement of the Construction and Justification of Parameters of the Fibrous Material Regenerator

    Djuraev Anvar,
    Doctor of science, professor,
    Department of Engineering and Service, Tashkent institute of textile and light industry

    Kuliev Tokhir Mamarajapovich
    Doctor of philosophy,
    Director General JSC “Pakhtasanoat Ilmiy Markazi” (Cotton Industry Science Center) Tashkent, Uzbekistan

    Abstract

     The article presents the constructional scheme and operation principle of the fibrous material regenerator. Based on the numeral solution of the problem of the dynamics of regenerator machine units, taking into account the mechanical dynamic characteristics of the engine, inertia, elastic – dissipative properties of elastic gears, technological loads from the regenerated material, the laws of movement of working parts  are obtained and  their main parameters are justified. Based on the tests of the regenerator, high technological indicators of the machine were obtained.

    Keywords: fibrous material, regenerator, dynamics, machine unit, engine, belt drive, stiffness, dissipation, moment of inertia, load span, oscillation, law of motion, test, regeneration effect.

    International Journal of Advanced Science and Technology Vol. 29, No. 8s, (2020), pp. 453-460

    0
    0
  • Разработка конструкции и методы расчета параметров очистителя волокнистого материала от крупного сора

    Разработка конструкции и методы расчета параметров очистителя волокнистого материала от крупного сора

    т.ф.д., проф. А.Джураев, к.э.н. Т.М.Кулиев

    Аннотация: В статье представлены конструктивная схема и принцип работы очистителя волокнистого материала от крупного сора. Результатами теоретических исследований динамики машинного агрегата с механизмами привода пильных и пруткового барабанов и сороотводящего шнека получены законы двигателя рабочих органов. Определены рекомендуемые значения параметров и режимов их движения. Сравнительными Производственными испытаниями обоснован высокий эффект очистки волокнистого материала в рекомендуемом очистителе.          

    Ключевые слова: очиститель, волокнистый материал, крупный сор, динамика, угловая скорость, размах, колебание, момент, жесткость, диссипация, технологическая нагрузка, эффект.   

    Designing and Methods of Calculating Parameters of a Fibrous Material Cleaner From Large Litter

    Djuraev Anvar,
    Doctor of science, professor,
    Department of Engineering and Service, Tashkent institute of textile and light industry

    Kuliev Tokhir Mamarajapovich
    Doctor of philosophy,
    Director General JSC “Pakhtasanoat Ilmiy Markazi” (Cotton Industry Science Center) Tashkent, Uzbekistan

    Abstract

    The constructive scheme and the principle operation of the fiber material cleaner from large litter are presented in this article. The results of theoretical studies of dynamics of machine aggregate with gear mechanisms, rotary drums and screw area received laws engine working parts. Recommended values of parameters and modes of their movement are defined. Experiments are substantiated by comparative industrial experiments of the highest effect of cleaning the fibrous material in the recommended   cleaner.

    Keywords: a cleaner,  fibrous  material,  large  litter,  dynamics,  angular  velocity,  span,  oscillation, moment, stiffness, dissipation, process load, effect.

    International Journal of Advanced Science and Technology Vol. 29, No. 8s, (2020), pp. 444-452

     

    0
    0
  • Семинар йиғилиши

    2019 йилнинг 8 август куни  “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг Фарғона вилоятидаги “Боғдод пахта тозалаш” экспериментал-тажриба корхонасида семинар  бўлиб ўтди.

    Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил       23 февралдаги “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги    ПҚ-3559 сонли Қароридан ва уни амалга ошириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси” да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 июлда ўтказилган 03/1-3276–сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

    Семинар иштирокчилари “Боғдод пахта тозалаш” экспериментал-тажриба корхонасида олиб борилаётган ишлар, илмий Марказнинг ишлаб чиқаришга жорий қилинаётган янги илмий ишланмалари билан танишиб ўтдилар.

    Семинарда “Ўзпахтасаноат” АЖ вакиллари, “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги пахта тозалаш корхоналари директорлари, бош инженерлари ва энергетиклари, “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ тажриба экпериментал пахта тозалаш корхоналарининг директорлари, бош инженерлари ва энергетиклари, Ўзбекистон Республикасидаги пахта-тўқимачилик кластерлари пахта тозалаш корхоналари бош инженерлари ва энергетиклари иштирок этдилар.

    Семинарни “Ўзпахтасаноат” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Ф.П.Турсунов кириш сўзи билан очиб, республикада пахта саноатининг самарадорлигини ошириш ва ҳозирги вақтдаги асосий вазифалари ҳамда пахта тозалаш корхоналари ва пахтани қабул қилиш масканларини янги мавсумга тайёрлаш ҳақида гапириб ўтди.

      “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ Бош директори Т.М.Кулиев “Республика пахта-тўқимачилик кластерлари тизимидаги пахта тозалаш корхоналари самарадорлигини ошириш бўйича “Пахтасаноат илмий маркази”АЖ томонидан кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги таклифлари” тўғрисида  маъруза қилди.

    “Боғдод тажриба экспериментал пахта тозалаш корхонасига тадбиқ қилинган янги техника ва технологиялар” тўғрисида ахборот билан “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бош директори ўринбосари И.Т.Кулматов сўзга чиқди.

    Семинарда  “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ мутахассиси С.Эркабоев “2018 йил мавсумидан пахта тайёрлаш пунктларида жорий этилган пахта хом ашёсини қабул қилишнинг янги тартиби” тўғрисида маъруза қилди.

     Семинар давомида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ олимлари илмий Марказда ишлаб чиқилган янги техникалар ва технологиялар тўғрисида ахборот бериб, уларнинг тақдимотларини ўтказдилар.

    Улар жумласида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ нинг жинлаш, линтерлаш ва пресслаш лабораторияси бош илмий ходими Р.Ш.Сулаймонов “2018 йилда ишлаб чиқарилган ва республика пахта тозалаш корхоналарида жорий қилинган юқори самарадорликка эга бўлган 8ДП-90 русумли аррали жин, 5ВП ва 2ВПМ русумли тола тозалагич машинасини ишлаб чиқаришдаги натижалари хақида, пахтани қуритиш, тозалаш ва ишлаб чиқаришни чангсизлантириш лабораторияси бош илмий ходими Р.К.Джамолов “Боғдод тажриба экспериментал пахта тозалаш корхонасида илмий ишлар натижасида яратилган ва тадқиқ қилинган пахтани қуритиш ва уни йирик ҳамда майда ифлосликлардан тозалаш учун янги техника ва технологияси хақида ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва меҳнат мухофазаси лабораторияси кичик илмий ходими Д.Каримов илмий Марказ томонидан ишлаб чиқарилган янги юқори самарадорли, энергиятежамкор ускуна ва тизимларнинг иш фаолиятини, улардан фойдаланиш бўйича Боғдод тажриба экспериментал пахта тозалаш корхонасига тадбиқ этилган тизимлари тўғрисида маъруза қилдилар.

    Семинарда муҳокама қилинган масалалар бўйича бир қатор пахта тозалаш корхоналари директорлари ва инженер-техник ходимлари сўзга чиқишиб, ўз фикр ва мулохазаларини билдирдилар.

    0
    0
  • Илмий марказда йиғилиш

    2019 йилнинг 2 июль куни “Пахтасаноат илмий маркази”да йиғилиш бўлиб ўтди.
    Йиғилишни илмий Марказнинг Бош директори Т.М.Қулиев олиб борди.

    Кун тартибидаги 1-масала -“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлйк жамияти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ- 3559 сонли Қарорининг ижроси ҳақида” илмий котиб М.Мўминов ахборот берди.

    Ушбу масала юзасидан Бош директорнинг илм бўйича маслаҳатчиси Э.Т.Мақсудов, бўлим ва лаборатория бошлиқлари А.Ахмедов, Р.Джамалов, Э.Қулбоев, Б.Иргашев, Р.Сулаймоновлар ва бошкалар сўзга чиқиб, мухокама қилинаётган масала юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
    Илмий Марказ Бош директори Т.М.Қулиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу Қарорида белгиланган вазифалар бўйича бугунга қадар якунига етказилмаган айрим ишларни тезкорлик билан ҳал қилиш муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Бунинг учун барча шароитлар, маблағлар етарли даражада таъминланишини, ишлаб чиқарилаётган ишланмаларни пировард натижада ишлаб чиқаришга самарали жорий қилиш асосий мақсад бўлишлигини айтиб ўтди.

    Илмий Марказ бўлинмаларининг бошлиқларига Қарорни иловасидаги 17,18 бандларида белгиланган ишларни ўрнатилган тартибда якунига етказиб, шунингдек бошқа бандлардаги топшириқларни бажарилишини танқидий ўрганиб, уларнинг натижалари бўйича навбатдаги илмий Кенгаш йиғилишида ахборот берилиши белгиланди.

    Кун тартибидаги 2-масала юзасидан илмий Марказнинг Бош директори Т.М.Қулиев сўзга чиқиб, ходимларнинг хоналарида ва лабораториялардаги анжомлар ва ашёлардан тартибли фойдаланишлари, уларни тоза ва озода сақлашлари лозимлиги тўғрисида сўз юритди. Ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилмаган ходимларга келгусида интизомий чора қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

    Кун тартибидаги 3-масала бўйича йиғилиш раиси Т.М.Қулиев сўзга чиқди ва Илмий марказ жамоа лабораториясини тартибга солиш ва ишчи холатга келтириш бўйича бажариладиган ишлар ҳақида кўрсатмалар берди.

    Ушбу масала бўйича йиғилишда илмий Марказнинг тажриба- экспериментал цехидаги стендлар ва синов асбоб-ускуналарида илмий ишланмаларни синовдан ўтказиш ишларини такомиллаштириш ва шу мақсадда уларни таъмирлаб, созланиши билан илмий тажрибаларни бевосита цехда ўтказилишини ташкил қилиш масалалари мухокама қилиниб, лаборатория ва бўлимларга тегишли чора тадбирлар белгиланди.

    Т.М.Қулиев илмий марказ таркибидаги бакалавр даражасига эга бўлган 11 та ходимга бу йил магиструтурага кириш кераклиги, илмий марказ ходимининг энг кичик даражаси магистр бўлиши ва илмий ишлар билан шуғулланишга малака кўникмага эга бўлиши, чет тилини яхши билишлари лозимлиги тўғрисида гапирди. Шу билан бир қаторда илмий марказда 18 та ёши катта, кўп йиллик тажрибага эга бўлган илмий ходимлар бугунги кунда камида иккитадан ёш илмий ходимларни ўзига бириктириб, “устоз-шогирд” тизимини йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқ эканлигини айтиб ўтди.

    0
    0
  • Жинланган чигитларни линтерлашга тайёрлаш

    Мақолада жинланган чигитларни линтерлашдан олдин намлаш йўли билан линтерланганда чигитлар қобиғида зўриқишни ва момиқни ажратишда кучланишни пасайтирадиган, момиқни ажратиб олишни кўпайтириб, сифатини яхшилайдиган ва чигитларнинг шикастланишини камайтирадиган усул ишлаб чиқилди.

    Жинланган чигитларни линтерлашдан олдин устки қисмига 0,18÷0,20 фоизгача намлаш оптималлиги ва намлашни ЗС русумли чигит юклагич, ЭПГ русумли намлаш агентини ишлаб чиқаргич билан амалга оширилиши тавсия этилади.

    Пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқарилаётган момиқнинг миқдори ва сифати линтерлаш бўлими ускуналарининг самарадорлигидан ташқари, кўп жиҳатдан чигитнинг дастлабки кўрсаткичларига  ҳам боғлиқ бўлади. Маълумки, тола ва момиқ чигит қобиғига эпидермис қатлами воситасида ёпишиб туради ва ушбу қатламнинг холати тола ва линтерлаш жараёнларига катта таъсир кўрсатади.

    Дастлабки тадқиқотлар натижаларига кўра юқорида қайд этилган эпидермис қатламининг намлиги ошиши билан  чигит қобиғи юмшаб, унинг сиртидаги тукдорликни арранинг тишлари ёрдамида қириб олиш жараёни осонлашиб борар экан.

    Буларни эътиборга олган ҳолда, жиндан олинган чигитни сунъий йўл билан ҳар хил миқдорда намлаш орқали чигит эпидермис қатлами намлигининг ўзгаришининг линтер машинанинг ишлашига, олинаётган маҳсулотнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларига ҳамда тўлиқ тукдорлигига таъсири ўрганилди. Бунинг учун, «Пахтасаноат илмий маркази» АЖнинг синов тадқиқот лабораториясидаги 30 аррали линтер машинасидан Наманган-77 селекцияли, иккинчи саноат навли техник пахтани жинлаш жараёнидан олинган техник чигити ўтказилди. Чигитнинг линтер машинасидан олдинги ўртача тукдорлиги 12,51 дан 12,65 фоизгача, механик шикастланганлиги 2,32 дан 2,84 фоизгача, ифлослиги 0,25 дан 0,28 фоизгача ва намлиги 7,85 дан 7,96 фоизгача бўлганда, унинг устки қисмига маълум миқдорда сув юбориш йўли билан машинанинг иш фаолияти ва унумдорлигининг ўзгариши кузатилди.

       Лаборатория шароитида ўтказилган синов тадқиқот-ишлари пахтани дастлабки ишлашни мувофиқлаштирилган технологияси асосида амалга оширилди.

       Олинган синов натижаларининг кўрсаткичлари 1-жадвалда кўрсатилган. Келтирилган маълумотлар синов натижаларининг ўртачаси бўлиб, уларнинг   ҳар бир   вариантида   синов   ишлари уч такрорликда ўтказилган ва ҳар бир такрорлик учун тайёрланган техник чигитнинг вазни 15 kg ни ташкил қилди. 15 kg техник чигитга маълум миқдордаги сув махсус сув пуркагичда чигитга пуркалиб, полиэтилен қоп  ичида, тахминан винтли тақсимловчи шнекда чигит линтер шахтасига бориб тушган вақт мобайнида, аралаштириб махсус тайёрланди, сўнг эса синаш ишлари ўтказилди.

     Олинган натижалар бўйича жинланган чигитларни линтерлашдан олдин намлашни рационал миқдорини тавсия қилиш учун 1-жадвал маълумотларини математик ишлаб график қурилди 1-расм.

                   Чигит намлигининг ўсиши, фоиз

    1-расм. Линтерлаш жараёнининг чигит намлиги ўзгаришига боғлиқлиги
    1- иш унумдорлигининг ўзгариши; 2-момиқ ифлослигининг ўзгариши;
    3- чигитнинг механик шикастланганлик даражасининг ўзгариши;
    4- момиқ чиқишининг ўзгариши.

    Унда ажратилган момиқ миқдорининг намликнинг ўсишига боғлиқлиги 4-чи эгри чизиқда,  чигитнинг механик шикастланганлик даражаси 3-чи чизиқда, намлик ўсишининг момиқ ифлослиги ҳамда линтер  машинасининг иш унумдорлигига таъсири ўз навбатида 2-чи ва 1-чи эгри чизиқлар билан ифодаланган.

    Линтерлаш жараёнидан олдин чигитнинг намлик даражасини   эътиборга олган ҳолда, унинг устки қисмига 0,18÷0,2 фоизгача миқдорда сув пуркалиб, винтлик тақсимлаш шнек орқали чигитни суриб, думалатиб линтер машинасининг шахтасига тушириб, сўнг таъминловчи валик   орқали  ишчи   камерасига  берилганда,  чигитнинг  қобиғи  устида жойлашган момиқлар маълум миқдорда бир-бирига бирлашиб, арра тишига тўғриланганда, намланмаган чигит қобиғи устидаги момиқга нисбатан кўпроқ қирилиб момиқ ажралиши кўпайиши билан бир қаторда, чигитнинг арра тишига келиб урилиш сони камайиши ҳисобига, унинг механик шикастланганлик даражаси камайганлиги, момиқнинг сифат кўрсаткичи яхшиланганлиги ва линтернинг иш унуми ортганлиги кузатилди.

    Ўтказилган синов ишлари шуни кўрсатдики, чигитнинг қобиғи устидаги момиқга 0,2 фоиздан юқори миқдорда сув пуркалиб, уни линтердан ўтказилганда,   машинанинг  ишлаш  фаолияти  пасайганлиги    (1-чизиқ), яъни чигитнинг қобиғи устидаги момиқ чигитга кўпроқ ёпишиб, ўралиб олганлиги сабабли, камерадан чиқаётган чигитнинг чиқиш фоизи  кўпайганлиги, камера ичида чигит арра  тишига қаттиқ урилиши ҳисобига чигитнинг механик шикастланганлик ва момиқнинг ифлослик даражаси ортганлиги (2 ва 3 чизиқларда) кузатилди.

             Ишлаб чиқаришда чигитни линтерлашдан олдин устки қисмига таклиф қилинаётган 0,18÷0,2 фоизгача миқдордаги намлашни 2-расмда ЗС-русумли чигит юклагич, ЭПГ русумли намлаш агентини ишлаб чиқаргич билан амалга оширилиши ишлаб чиқилди.

    2-расм. ЗС-русумли чигит юклагич ЭПГ намлаш агентини ишлаб чиқаргич билан жойлашуви қирқим кўринишида

    1- юклаш қувури; 2- чигит сепгич; 3-цилиндрик асос; 4-пуркагич;5-краник (винтел); 6-конфузор.

    Қурилманинг ишлаш тартиби қуйидагича. Элеватор тарновидан қурилмани юклаш қувури (1) орқали оқиб тушаётган чигитлар, аввало резина полотно қопланган темир юзалик қопқоқ чигит сепгич (2) га урилиб, цилиндрик асос (3) ичида ҳаракат қилаётган чигитларни сачратади. Чигитларни намлаш учун ЭПГ русумли намлаш агенти ишлаб чиқаргичдан чиқаётган сувнинг майда заррачалари ва буғ аралашмаси  пуркагич (4) дан чиқиб цилиндрик асос (3) ичида оқиб тушаётган чигитларнинг устки қисмидаги момиқларни намлайди. Цилиндрсимон асос (3) остида жойлашган конфузор (6) да оқиб тушаётган чигитлар тақсимловчи шнек орқали линтерларга тақсимланади. ЭПГ русумли намлаш агенти ишлаб чиқаргичдан чиқаётган сувнинг майда заррачалари ва буғ аралашмаси краник (винтел) (5) орқали кўпайтириб ёки камайтириб (регилуровка) турилади.

    Қурилманинг ҳисоб-китоб қилингандаги техник кўрсаткичи қуйидагича:

    Чигит бўйича иш унумдорлиги, t/h, камида                   7,0

    Чигит намлиги ошиши,  фоиз                                          0,5 гача

    Ўрнатилган қувват, kW                                                    22

    Сув сарфи,  l/h                                                                  50 гача

    Ўлчамлар, mm:

    баландлиги                                                                         1200

    цилиндр диаметри                                                            500

    Чигитларнинг момиқ ажратишга (линтлашга) тайёрлаш усулига №IAP 03257 рақамли Ўзбекистон Республикаси ихтиро патенти олинган [1].

    Қурилма № FAP 00175 рақамли Ўзбекистон Республикаси фойдали модел патенти билан ҳимояланди [2].

    Чигит сепгичнинг янги конструкциясига Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасидан № FAP 00229 рақамли  фойдали модел патенти олинди [3].

    Чигит сепгичнинг янги конструкциясида цилиндрик асос (3) ичида бир текис сочилиб тушаётган чигитлар пуркагич (4) дан чиқаётган сувнинг майда заррачалари ва буғ аралашмасини оралаб ўтиш жараёнида, биринчи навбатда, чигитнинг устки қисмида жойлашган момиқлар намланиб, конфузор (6), тақсимловчи шнек, линтерларнинг таъминлагич ва ишчи камерасида чигит қобиғи устида момиқлар тутами ҳосил бўлиб, чигитлар линтерлашга тайёрланади.

    Ишлаб чиқариш шароитида линтерлашдан олдин ЗС-русумли чигит юклагич ва ЭПГ намлаш агентини ишлаб чиқаргич билан жойлашувини 3-расмда келтирилган.

    3-расм. Линтерлашдан олдин ЗС русумли чигит юклагич ва ЭПГ намлаш агентини ишлаб чиқаргич билан жойлашуви

    1-элеватор; 2-ЗС русумли чигит юклагич; 3- ЭПГ намлаш агентини ишлаб чиқаргич; 4-майдон (площадка); 5-тақсимловчи шнек; 6-5ЛП линтер; 7-йиғувчи шнек.

    Чигитни линтерлашга тайёрлаш усулидан хисобланган иқтисодий самарадорлик бир йилда 25 минг тонна пахта хом ашёсини тайёрлаб дастлабки ишлайдиган пахта тозалаш корхонаси учун 258 080 минг сўмни ташкил этади.

    Қурилма линтерланган чигитни омборга юклаш (тушириш)да ҳам ишлатилса, таркибидаги калта момиқ, тола заррачалари, минерал ва органик чанглар чигитнинг ўзига ёпишиши эвазига атроф-муҳитни ифлосланишдан сақлайди[4,5].

    Хулоса

    Чигитнинг жиндан кейинги намлигини хисобга олган ҳолда, уни 0,18÷0,20 фоиз ЗС русумли чигит юклагич, ЭПГ русумли намлаш агентини ишлаб чиқаргич билан намлаб, сўнг аррали линтер машинасида ишлаганда чигитнинг механик шикастланиши камайиб, машинанинг чигит бўйича иш унуми ва момиқни чиқиш миқдори кўпайиб, момиқ намлиги 1,7 фоизгача ортиб, таркибидаги ифлос аралашмаларнинг ва бутун чигитларнинг массавий улуши 0,13 фоизга камаяди.

     

    Фойдаланилган адабиётлар

    1. Сабиров К., Қодиров,Х.О., Чигитларни момиқ ажратишга (линтлашга) тайёрлаш усули . Ўзб. Республикаси, Давлат патент идораси, ихтиро патент №IAP 03257, 4б
    2. Сабиров К., Чигитни омборга юклаш қурилмаси.Ўзб. Республикаси, Давлат патент идораси, фойдали моделга патент №FAP 00175, 4б
    3. Сабиров К., Қодиров Х.О., Чигитларни омборларга юклаш қурилмаси. Ўзб. Республикаси, Давлат патент идораси, фойдали моделга патент №FAP 00229, 4б
    4. Сабиров К., Қулматов.И.Т., 3С русумли чигитни омборга юклаш қурилмасини пахта тозалаш корхоналарида бутлаш, йиғиш ва ишлатиш бўйича тавсиянома ( ПДҚИ 67-2005), 5б.
    5. Пахтани дастлабки ишлашнинг мувофиқлаштирилган технологияси (ПДИ 70-2017). “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқаруви раиси А.С.Камоловнинг умумий тахрири остида. Тошкент, 2017й. 35,57 б.

    Жинланган чигитларни линтерлашга тайёрлаш мақоласига қўшимча маълумот

    Жинланган чигитларни линтерлашга тайёрлашда, чигитларни устки қисмига 0,18÷0,20 фоизгача намлашни амалга ошириш учун тавсия қилинаётган ЗС русумли чигит юклагич, ЭПГ русумли намлаш агентини ишлаб чиқаргичларни зарурий хужжатлари ва йўриқномалари билан пахта тозалаш корхоналарининг буюртмаларига асосан “Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг шўба корхонаси “РИМ Устахонаси” ШКда тайёрлаб берилиши йўлга қўйилган.

    Пахта тозалаш корхоналари иловадаги шартномани расмийлаштириб “РИМ Устахонаси” ШК манзилига юбориб, шартномадаги кўрсатилган маблағни ўтказиб берилиши билан 30 (ўттиз) календар кун ичида тайёрланган ускуналарни “РИМ Устахонаси” ШК рахбариятининг хабарига асосан олиб кетиш мумкин.

    “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ нинг шўба корхонаси “РИМ Устахонаси” ШКда 2019 йилни март ойидаги хисоб-китоблар бўйича 3С русумли чигит юкловгични 1 (бир ) донасини тайёрлаб бериш нархини 4114 (тўрт миллион бир юз ўн тўрт минг) сўм бўлса, ЭПГ русумли намлаш агентини ишлаб чиқаргичники 14 652 (ўн тўрт миллион олти юз эллик икки минг) сўмни ташкил қилади.

     

    Бош мутахассис, т.ф.д., к.и.х.                             Қ.С.Сабиров

    0
    0