Патентлаш ва лицензиялаш ишлари

ПАТЕНТ АХБОРОТИ

Янги патентлар олинди 2017 йил декабрь

«Paxtasanoatilmiymarkazi» акциядорлик жамияти олимлари Ракипов Вахит Газизович, Гуляев Ринат Амирович ва Назиров Рахматжон Расуловичлар томонидан ишлаб чиқилган “Пахтани қуритиш қурилмаси” қурилмага Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк Агентлиги томонидан тегишли патент берилди.
Қурилма қуриткичга қуритиш агентини узатиш жараёнини оптималлаштириш йўли билан чигитли пахтани қуритиш самарадорлигини оширади.
Шунингдек, «Paxtasanoat ilmiy markazi» акциядорлик жамияти олимлари Гуляев Ринат Амирович, Сулаймонов Рустам Шенникович ва Умарходжаев Даврон Хакимовичлар томонидан топширилган ”Аррали жин“ номли талабномага ҳам Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк Агентлиги томонидан патент берилди.
Тавсия этилаётган аррали жиннинг асосий вазифаси чигитдан толани тўлиқ ажратиб олиш,толанинг йўқолишини камайтириш,чигитдан толани ажратиш самарадорлигини оширишдир.

Янги патентлар олинди 2017 йил октябрь

Ўзбекистон Речспубликаси Интеллектуал мулк Агентлиги томонидан «Пахтасаноат илмий маркази» олимлари – Р.А.Гуляев, Р.Р.Назиров ва Д.У.Мадрахимовлар томонидан ишлаб чиқилган пахтага оид «Толали материалларни намлаш учун қурилма» фойдали модель талабномасига патент берилди. Бу қурилма намловчи агентнинг тола қатлами орасидан фильтрлаш самарадорлигини ва толали материал хажми бўйича бир текисда намланиш даражасини оширади.
Шуниндек Интеллектуал мулк Агентлиги «Пахтасаноат илмий маркази»да ишлаб чиқилган  сохага оид «Уюрма чанг ушлагич» номли яна бир ихтирога патент берди. Ихтиронинг вазифаси чанг ушлагичнинг самарадорлигини ва ишончлигини оширишдир.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида пахта соҳасига оид янги патентлар олинди.

Патент номи: Пахта тозалаш агрегатининг тозалаш секцияси.

Авторлар: Джураев Анвар Джураевич, Далиев Шухрат Латибжонович.

Фойдаланиш соҳаси: пахта тозалаш саноати, хусусан, пахтани майда хас-чўплардан тозалаш агрегатларининг тозалаш секциялари конструкцияси.

Вазифаси: пахта тозалаш агрегатлар констукциясини такомиллаштириш, тозалаш самарасини ошириш.

Ихтиро моҳияти: таклиф этилган конструкцияда тўртта кетма-кет ўрнатилган секцион тартибда бажарилган тиканаклари, планкалари ва резинали халқасимон втулкалари бор учи ўткир таркибий барабанлар мавжуд бўлиб, уларда ўрама йўналишли уч қатор санчқилар ва планкалар бор, иккинчи ва тўртинчи барабанлар ўқи биринчи ва учинчи барабанлар ўқига нисбатан 25 30 мм пастроқда ўрнатилган. Бунинг натижасида пахтанинг бир хилда ҳаракатланиши бартараф этилади, тозалаш самараси ортади. Ҳар бир кейинги ўринда турган барабан диаметри 18 30 мм (летучкалар ўлчами)га каттароқ бажарилган. Бунда ҳар бир кейинги барабан санчқилари ва планкаларнинг чизиқавий тезлиги каттароқ бўлади, бу тозалаш самарасининг ортишиги имкон беради.

Патент номи: Толали материаллар тозалагичи.

Авторлар: Олимов Одил Турсунмуродович, Бабажанов Собит Хусанович, Агзамов Мирхосил Мирсолихович, Юнусов Салохиддин Зунунович.

Фойдаланиш соҳаси: пахта тозалаш саноати.

Вазифаси: конструкцияни соддалаштириш, техник хизмат кўрсатишда меҳнат хажмини камайтириш, толанинг йигирув-технологик сифатларини сақлаб қолиш, толада шикастланишлар ва бегона аралашмалар таркибини камайтириш.

Фойдали моделнинг моҳияти: толали материаллар тозалагичи таркибига конденсорли барабан, зичловчи ва ажратувчи валиклар, тортиш узели, таъминот узели, аррали цилиндр, маҳкамловчи чётка, колосниклар ва олиб қўйиладиган барабан киради. Тортиш ва таъминот узеллари текисловчи ва узатувчи тарам-тарам валиклардан таркиб топган бўлиб, тарам-тарам валиклар аррали цилиндр билан битта вертикал ўқда бир-бирига нисбатан қарама-қарши томонларга айланиш имконияти билан жойлашган, бунда уларнинг айланиш тезлигидаги фарқ тегишинча 1:5 нисбатни ташкил қилади.

Патент номи: Толали материаллар чиқиндиларини регенерациялаш машинаси

Авторлар: Джураев Анвар Джураевич, Жуманиязов Кадам Жуманиязович, Гафуров Кобил Гофурович, Матисмаилов Сайпилла Лолашбаевич, Махкамова Шоира Фахритдиновна, Исмаил Хакки Бостанжи.

Фойдаланиш соҳаси:тўқимачилик саноати, ип йигириш саноат тармоғида юмшатиш-титиш агрегати технологик ускуналари занжирида, шунингдек, толали чиқиндиларни қайта ишлашга оид ишлаб чиқаришда.

Вазифаси:толанинг хас-чўплардан ажратгичга ютилишини камайтириш, тола чиқиндиларининг текис қават ҳолида тозалаш зонасига узатилишини таъминлаш, найзали барабан ва таъминловчи валиклар остидаги ўтхона панжараси конструкциясини такомиллаштириш йўли билан регенераторнинг иш самарасини ошириш.

Ихтиро моҳияти: регенератор таъминот зонаси ва иккита тозаловчи зоналардан ташкил топган. Таъминот зонасида таъминловчи патрубок тўрсимон барабан кожухига улаб қўйилган. Тўрсимон барабан остида найзали барабан жойлашган бўлиб, тагидан хас-чўплардан ажратувчи тўрсимон юза билан беркитилган, найзали барабаннинг ўнг томонида бункер мавжуд, ундан пастда йўналтирувчи валиклар, яна ҳам пастроқда валдан ясалган иккита таъминловчи валиклар ўрнатилган бўлиб, валлар учига таранг резинка втулка воситасида ташқи цилиндр кийдирилган, бунда пастки валнинг резинка втулкаси қалинлиги юқоридаги таъминловчи валик резинка втулкаси қалинлигидан камроқ. Бу ўринда юқоридаги таъминловчи валик конуссимон пружина орқали пасткисига ёпишиб туради, бу толали чиқиндиларнинг бир хил қалинликда текисланишини таъминлайди. Таъминловчи валикларнинг чап томонида аррасимон барабан ва унинг тагида ўтхоналардан ташкил топган биринчи тозаловчи зона мавжуд, бунда ўтхоналар орасидаги масофа 10 % гача камайиб бориши мумкин. Ўтхоналар тагида таъминловчи патрубокка уланган яна бир патрубок ўрнатилган. Биринчи тозаловчи зонанинг чап томонида тўрсимон барабан ва унинг тепасига текисловчи валик ўрнатилган, сўнгра эса биринчисига ўхшаш иккинчи тозаловчи зона, шунингдек, навбатдаги тўрсимон барабан ва унинг тепасида текисловчи валик ўрнатилган, тозаловчи зоналар тагида таъминловчи патрубок билан уланган патрубоклар бор.

Патент номи: Жин

Авторлар: Азизов Шухрат Маматович, Ахмедходжаев Хамит Турсунович, Норматов ҒайратАлижанович.

Фойдаланиш соҳаси: пахта тозалаш корхоналари, тола сифатини ошириш.

Вазифаси: пахта толасининг табиий сифатини сақлаш, арралар, валлар, колосниклар ишлаш муддатини бир неча баробарга ошириш, валлар ейилиши олдини олиш ва энергия сарфини камайтириш ва иш унумдорлигини ошириш.

Фойдали модель моҳияти: аррали цилиндр арраларини ва валининг ишлаш муддатини бир неча баробарга узайтириш ва бикрлигини ошириш учун битта аррали цилиндрда 60 тадан арралар ўрнатилиб, арралар орасидаги масофа L1 = 22 мм қилиб олиниб, иккита аррали цилиндрлар горизонтал ўққа нисбатан=60°-80° қиялик бурчак оралиғида жойлаштирилади. Юқори колосник билан пастки колосниклар кронштейнларда 60 тадан очилган тўғри тўртбурчак пазларга киритиб қисувчи планка А билан В кронштейнлари икки четида очилган тешиклар орқали қотирилади ва бу колосниклар ички қисми R=196 мм. ли ярим айлана ҳосил қилади.

Наманган вилоят худудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери маркази томонидан пахта соҳасига оид янги патент олинди.

Авторлар: Юлдашов Давлатбой Ахмаджанович, Камалов Наджимитдин Зайнутдинович, Мурадов Рустам Мурадович, Саримсаков Олимжон Шарипжанович.

Патент номи: Пахтадан оғир аралашмаларни тутиб қолувчи қурилма

Фойдаланиш соҳаси: пахтадан оғир аралашмаларни ушлаб қолиш мақсадида пахта тозалаш корхоналарида қўлланиши мумкин.

Вазифаси: пахта хом ашѐси таркибига аралашган оғир аралашмаларни ажратиб қолиш билан бирга майда ифлосликларни ҳам ажратиб олишдан иборат.

Фойдали моделнинг моҳияти:  таклиф қилинаётган фойдали моделда ишчи камерада ариқчалар ўртасидаги ишчи юза тўлқинсимон шаклда тайёрланганлиги сабабли чигитли пахта титилиб таркибидаги майда ва оғир аралашмалар тўла тозаланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказида пахта соҳасига оид янги патент олинди.

Авторлар: Максудов Эркин Тухтаевич, Аминов Хамза Хусанович, Сулаймонов Рустам Шенникович, Умарходжаев Даврон Хакимович.

Патент номи: Аррали жиннинг ишчи камераси

Фойдаланиш соҳаси: пахта тозалаш саноати.

Вазифаси:тиқин ҳолатларининг олдини олиш, жин унумдорлигини ошириш, тола сифатини яхшилаш.

Фойдали модель моҳияти:аррали цилиндр устида жойлашган аррали жин ишчи камераси фартук, уруғ саралаш тароғи, ўтхона панжараси, пеш тўсин ва баландлик бўйлаб бажарилган, пахтанинг бўғиздан аррали цилидрга томон ҳаракат йўналиши бўйлаб катталашиб борувчи, этакнинг ички юзасига жойлаштирилган қовурғалардан иборат. Қовурғалар вертикал юзага нисбатан=10-15 градус қияли бурчак остида, фартукнинг бор баландлиги бўйлаб силжимайдиган қилиб ўрнатилган.

Янги патентлар тўғрисидаги маълумотлар (18.07.2017 й.)

  1. «Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамиятида фойдали моделга янги патент олинди.

Патент номи: Пахта хом-ашёсини қуритиш қурилмаси

Авторлар: Юлдашов Давлат Ахмеджанович, Рахметов Иззатулла Нарзуллаевич, Байханов Бахтияр Ашробидинович, Трошин Леонид Федорович, Алакбаров Шавкат Набиевич, Шукуров Саим, Кулбаев Эркин Пердебекович, Жовлиев Мансур Мусурмонович,

Фойдаланиш соҳаси: пахта хом ашёсини қайта ишлаш.

Вазифаси: қуритиш қурилмасининг меҳнат унумдорлигини ошириш ва бир пайтнинг ўзида тола ва уруғнинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш.

Фойдали моделнинг моҳияти: қуритиш қурилмаси таркибига таъминлагич, пахта хом ашёсини жойдан жойга кўчириш учун рольгангли камера, унинг остида жойлашган коллектор иссиқлик ташувчи учун, винтли конвейери бўлган юк тушириш қутиси киради. Қуритиш қурилмаси шунингдек сўрувчи қувури бўлган сепаратор билан таъминланган, бунда қувур ички бўшлиққа ва чиқишда қувур билан уланган ташқи ичи бўш қисмга эга. Коллектор иссиқлик ташувчини узатадиган тармоқ қувур орқали сўрувчи қувурнинг ташқи ичи бўш қисми билан уланган, сепаратор эса таъминлагичнинг устида ўрнатилган.

2.Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати нститутида пахта соҳасига оид янги патентлар олинди.

  1. Патент номи: Ҳавони пахта чангларидан тозалаш  ускунаси

Авторлар: Ходжиев Муксин Таджиевич, Абазов Илхом Зопирович, Усманов Хайрулло Саидуллаевич, Эшназаров Дилшод Азаматович.

Фойдаланиш соҳаси: тўқимачилик саноати.

Вазифаси: тозалаш самарасини ошириш ва пахта тозалаш корхонаси ҳудудида экологик ҳолатни яхшилаш.

Фойдали моделнинг моҳияти:ҳавони пахта чангларидан тозалаш ускунаси циклонлар гуруҳи ва чиқиш коллекторидан таркиб топган бўлиб, бунда циклонлар гуруҳининг чиқиш тармоқ қувурлари чанг чўктириш камераси билан уланган. Ёнма-ён жойлашган циклонларнинг чиқиш тармоқ қувурлари чанг чўктириш камерасининг қарама-қарши вертикал деворчаларида симметрик ўрнатилган. Бундан ташқари чиқиш коллектори чанг чўктириш камерасининг устки горизонтал қисмига монтаж қилинган, деворчалари қиялатиб бажарилган, чанг чўктириш камерасининг пастки қисмида эса вакуум-клапан ўрнатилган.

2.Патент номи: Диэлектрик сепаратор

Авторлар: Жуманиязов Кадам Жуманиязович, Джураев Анвар Джураевич, Гафуров Кабул Гафурович, Рахматуллинов Фаррух Фаридович, Росабоев Абдукодир Тухтакузиевич.

Фойдаланиш соҳаси: қишлоқ хўжалиги вапахтани қайта ишлаш саноати.

Вазифаси: қишлоқ хўжалиги ўсимликлари уруғининг ушлаб қолиш кучини ошириш, уруғларни фракциялар бўйича тақсимлаш аниқлигини ошириш, ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш.

Фойдали моделнинг моҳияти: диэлектрик сепаратор таркибига таъминлагичи бўлган юклаш бункери, қиялама доска ва йўналтиргич кирган бўлиб, улар ишлов берилаётган материални диэлектрик барабанга узатиш имконияти билан ўрнатилган, диэлектрик сепаратор юзасида ариқчалар бажарилган бўлиб, бу ариқчалар бўйлаб, тозалаш чўткаси билан алоқага киришиш имконияти билан, қарама-қарши қутбли симлар қатори кўринишидаги электродлар ўрнатилган, уларнинг тагида эса тақсимланган маҳсулотлар қабул қилгичи ўрнатилган. Тозалаш чўткаси таркибли бажарилган бўлиб, у узатма валга кийдирилган ички резина тиқин ва бу тиқинга кийдирилган ҳамда чўткалар билан таъминланган ташқи тиқин кўринишига эга. Электродлар орасидаги ҳар битта ариқча ячейкаларга бўлинган бўлиб, бу ячейкалар ариқчалар бўйлаб кесимда ёй шаклида бажарилган.

«Толали материални тозалагич»патенти энгяхши фойдали модель номинациясида

2017 йилнинг 26 апрель куни Тошкент шахрида Халқаро Интеллектуал мулк куни ва “ Янги Интеллект -2017” энг яхши интеллектуал мулк объекти учун танловига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Бу танловда “Пахтасаноат илмий маркази”  АЖ томонидан тақдим этилган “Толали материалларни тозалагич”   патенти конкурсда  энг яхши фойдали модель учун 3-ўрин эгаси бўлди.

Фойдали моделнинг авторлари Қ.Жуманиязов, Б.Я. Кушакеев, Р.Ш. Сулеймонов, Э.Т.Максудов, Х.Х.Аминов икки миллион сўм мукофотга сазовор бўлишди.

Patent

Қишлоқ хўжалик махсулотлар омборини ёпиш усули

Патент номи: Қишлоқ хўжалик махсулотлар омборини ёпиш усули

Патент рақами: IAP 05387

Авторлар: Кушакеев Бахром Янгибоевич, Гуляев Ринат Амирович, Умаров Абдувахоб Рашидович, Корабельникова Татьяна Николаевна, Кульматов Ильхом Турсунмуродович, Каримов Захид Салимович.

Фойдаланиш соҳаси: қишлоқ хўжалиги.

Вазифаси: ғарамларда сақланаётган пахтадан намликни буғлантириш жараёнини таъминланган ҳолда, чигитли пахта ғарамларни ҳаво ўтказмайдиган (синтетик) материал билан ёпиш усулини яратиш.

Фойдали  моделнинг  мохияти: Қишлоқ  хўжалик махсулотлари омборини, асосан пахта ғарамларини, ёпиш усули юзани хаво ўтказмайдиган полотно билан ёпишдан иборат. Полотно билан ғарам юзаси орасида юза устига вентиляцион қувурлар ўрнатиш йўли билан хаво бўшлиғи  хосил қилинади.

IAP05387

Толали материал тозалагичи

Патент номи: Толали материал тозалагичи

Патент рақами: FAP 01199

Авторлар: ОмоновФарходБатирович,ЮлдашовДавлатАхмаджанович,Сулаймонов Рустам Шеенникович, Камалов НаджимитдинЗайнутдинович.

Фойдаланиш соҳаси: тўқимачилик саноати.

Вазифаси: тозалаш самарасини ошириш, тиқилиб қолишларни бартараф этиш ва материалнинг  нобуд бўлишини камайтириш.

Фойдали  моделнинг  мохияти:толали материал тозалагичи таркибига текисловчи тароқли аррали цилиндрни ўз ичига олган аррали секция, ишқалаш чўткаси, тозалаш ёйида тўрли юза билан туташган колосникли панжара, горизонтал текисликда кетма-кет жойлашган юзалари тўрли  қозиқли барабанлар кўринишидаги қозиқли секция, ахлат камераси ва юк тушириш қувурчаси киради. Колосникли панжаранинг колосниклари орасидаги масофа h 10-20 мм ни ташкил қилади. Бунда колосниклар шундай жойлашганки, колосниклар милки билан аррали цилиндр арраларининг тишлари ўртасидаги тирқиш b 0,5-3 мм ни ташкил  қилади. Аррали цилиндр арралари аро масофанинг эни  t 306 мм ни ташкил қилади, қистирма диаметри эса арралар тишлари ўйилган контурининг диаметридан ботиқлар бўйлабz = 2-5 мм га кичикроқ.

FAP01199

Пахта ғарамини ёпиш усулига патент берилди

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖда 2017 йилда олинган патентлар

Тола тозалагич 

Авторлар: Максудов Эркин Тухтаевич, Жуманиязов Кадам, Сулаймонов Рустам Шенникович, Аминов Хамза Хусанович, Умарходжаев Даврон Хакимович

Фойдаланиш соҳаси: пахта тозалаш саноати.

Вазифаси: толанинг тиқилиб қолиши ва шикастланишини бартараф этиш ва тозалаш эффектини ошириш.

Фойдали моделнинг моҳияти:

Тола тозалагич таркибига корпусда жойлаштирилган тармоқ қувурча, конденсорли барабан, конденсорли барабан билан тирқиш қолдирилиб ўрнатилган вертикал юзага нисбатан симметрик ўрнатилган зичловчи ва ечиб олинувчи валиклар, колосникли панжара ва ишқаловчи чўткалар билан валиклар остида жойлаштирилган аррали цилиндр вачиқиш тармоқ қувурчаси киради. Зичловчи ва ечиб олинувчи валиклар билан аррали цилиндр ўртасида аррали цилиндрга тирқиш қолдирилиб, текисловчи ва узатувчи валиклар ўрнатилган. Тола узатиладиган томондан, текисловчи ва узатувчи валиклар бўйлаб жараённинг кечиши бўйича орасида тирқиш қолдирилган ҳолда йўналтиргич ўрнатилган. Бунда аррали цилиндрдан кейин жараённинг кечиши бўйича чўткали барабан ўрнатилган.

Толали материални тозалагич 

Авторлар: Жуманиязов Кадам, Кушакеев Бахрам Янгабаевич, Сулаймонов Рустам Шенникович, Максудов Эркин Тухтаевич, Аминов Хамза Хусанович

Фойдаланиш соҳаси: пахта тозалаш саноати.

Вазифаси: тола транзитини бартараф этиш ва машинанинг тозалаш эффектини ошириш.

Фойдали моделнинг моҳияти:

Толали материал тозалагичи таркибига корпусда жойлаштирилган ва горизонтал ўрнатилган аррали цилиндрлар, ишқалаш чўткалари бўлган колосникли панжаралар, чопқич пичоқ, ўқлари ўткир бурчак остида кесишадиган тола узатувчи ва чиқарувчи тармоқ қувурчалар киради, ёнма-ён жойлашган аррали цилиндрлар ўртасида тола чиқарувчи тармоқ қувурча томонидан тирқиш қолдирилиб йўналтиргич ўрнатилган, шунингдек жалюзали панжаралари бўлгани камераси жойлашган. Йўналтиргичнинг қарама-қарши деворчалари ёйсимон шаклда бажарилган ва аррали цилиндрлар юзасига нисбатан концентрик ўрнатилган. Бунда аррали цилиндрдаги арралар дисклари радиал текисликка нисбатан α бурчаги остида ўрнатилган, ўрнатиш бурчаги эса 1,5-3 градусга тенг. Колосникларни аррали цилиндрнинг радиал текислигига жараённинг кейинги кечиши бўйлаб β ўрнатиш бурчаги 5- 10 градусга ортади.